07 май 16:25
Янгиликлар
Бокс/ММА

IBF Хргович ва Санчес ўртасидаги финал элиминатор учун кимошди савдосини эълон қилди
Халқаро бокс федерацияси (IBF) хорватиялик Филип Хргович ва кубалик Франк Санчес ўртасидаги супер оғир вазн тоифасида якуний элиминатор учун промоутерлар ўртасидаги кимошди савдоси ўтказилишини маълум қилди.
Тадбир 15 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Томонлар ўзларига ажратилган вақт ичида жанг бўйича келиша олмади. Агар боксчилардан бири жанг қилишдан бош тортса, у IBF рейтингининг кучли 10 талигидан тушиб қолади ва 6 ой давомида ташкилот томонидан рухсат этилган жангларда қатнаша олмайди. Ушбу жанг ғолиби ҳозирда Даниэль Дюбуа эгаллаб турган чемпионлик унвонига биринчи рақамли даъвогарга айланади.
Ҳавола :
Манба : boxingscene.com
Фикрлар