UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0

15 дек 11:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия: "Гэтжи билан жанг UFC режасида йўқ"

Жаҳоннинг энг кучли лигаси раҳбарияти томонидан енгил вазн тоифасидаги ҳозирги ҳолат бўйича маълумот берилди.

Амалдаги чемпион Илия Топуриянинг айтишича, UFC промоушени раҳбарлари унинг Жастин Гэтжи билан жанг ўтказишини истамаяпти. Вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечадиган жангда америкалик Пэдди Пимблетт айнан Жастин Гэтжига қарши октагонга чиқади. 

Бу ҳақда амалдаги чемпион ESPN Deportes нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳақиқат шуки, мен ҳамиша Худонинг иродасига суянаман. Унинг иродаси билан мен билан нима содир бўлса, бўлаверсин. Агар Пэдди ғалаба қозонса, яхши бўлади. Агар Жастин ғалаба қозонса, UFC’нинг бошқа режалари бор, улар ҳақида ҳозир гапира олмайман" - деди "Эл Матадор".

Аввалроқ испаниялик-грузиялик жангчи шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун бир неча ой танаффус олишини маълум қилганди. Шундан сўнг 24 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнир учун британиялик ва америкалик ўртасида вақтинчалик камар учун жанг расман эълон қилинган эди.

Катта эҳтимол билан, Гэтжи Пимблетт устидан ғалаба қозонган тақдирда Топурия енгил вазн тоифасида камарни бўшатади ва ярим ўрта вазн чемпиони Ислам Махачевга қарши курашиш учун чемпионлик имкониятини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг