UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўзаро жанг олдидан очиқ машғулот (ФОТО) 0 16:38"Қандай қилиб?" Жошуа — блогерлар ва боксчилар таққосланишига муносабат билдирди 0 16:16"Режалар бор, фақат "хайп" учун". Царукян боксда дебют қилиш истагини билдирди 0 15:51Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади? 0 15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0

15 дек 16:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA ёки World Boxing? Ўзбекистонда танлов қандай бўлиши керак? (таҳлил)

Бир неча кун олдин Дубай шаҳрида бокс бўйича Халқаро бокс ассоциацияси - IBA'нинг Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик боксчилар мазкур Жаҳон чемпионатида 13 та вазнда 9 та медаль (2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза) медаль қўлга киритишди.

Бу йил ҳисобидан бокс бўйича терма жамоамиз иккинчи маротаба Жаҳон чемпионатида қатнашишди. Биринчиси сентябрь ойида Ливерпулда World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилганди. Эркаклар ўртасидаги баҳслар 10 та вазн тоифасида ўтказилган ва шулардан 6 тасида олтин ва 1 тасида кумуш медалга эга чиққандик. 

Айни пайтда Ўзбекистон ҳар иккала ташкилотнинг аъзоаси ҳисобланади. Ҳозирча, бир ташкилотга аъзолик, иккинчисидан чиқиб кетишга сабаб бўлмайди. 

Дубайда якунига етган ЖЧдан сўнг мухлислар ўртасида IBA'ни бойкот қилишни ёқловчи фикрлар кўпайди. Баъзи жангларда ҳакамлик билан боғлиқ бўлган муаммолар шундай фикрларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Айниқса, финаллардаги мағлубиятларимиздан сўнг эмоцияда кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди.


Аммо бирданига кескин қарорга келмаслик керак. Тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламан. 

World Boxing - ўз-ўзидан тушунарлики, янги тузилган ташкилот Халқаро Олимпия қўмитаси билан яхши алоқаларга эга ва катта эҳтимол билан Лос-Анжелес Олимпиадасида ҳам бокс баҳсларини ўтказишга айнан улар бош-қош бўлишади. Бугунги кунда мазкур ташкилотга Қозоғистон бокси юлдузи Геннадий Головкин раҳбарлик қилмоқда. Ливерпулда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати мобайнида ҳам янги ташкилотда ҳали бир қатор ташкилий масалалар йўлга қўйилмаганини кузатдик. Бу балки вақт ўтиши билан тўғирланадиган камчиликлардир. Шунингдек, Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш масаласи ҳам ҳозирча йўлга қўйилмаган. 


Оддийроқ қилиб айтганда - уларда катта пул йўқ. Лекин - Олимпиада ушбу ташкилот қўлидаги асосий "фишка" ҳисобланади. 

IBA - Халқаро бокс ассоциацияси. Олдин AIBA деб аталган. Ўз тарихига эга ташкилот. Шу пайтгача ҳаваскор бокс (ёки Олимпия бокси десак ҳам бўлади) йўналишида айнан ушбу ташкилот мувофиқлаштирувчи бўлган. Сўнгги йилларда россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги ассоциация ўзи ўтказаётган мусобақалар учун қизиқарли, жозибадор молиявий таклифлар бермоқда. Дубайда якунланган Жаҳон чемпионатида ҳам мукофот жамғармаси 8 миллион долларни ташкил этди. Олтин медаль эгаларига 300 мингдан, кумуш ва бронза эгалари мос равишда 150 минг ва 75 минг доллардан тўланади. Шунингдек, чорак финалда ютқазиб, 5-ўрин билан кифояланган боксчилар ҳам 10 минг долларлик бўлиб қолишди. Бу суммадан 25 фоизи боксчининг мураббийига, 25 фоизи эса миллий федерацияга тегади. 


Мукофот тақсимлашдаги шу тизим ҳам миллий федерацияларда IBA Жаҳон чемпионатида қатнашишга қўшимча мотивация бера олади. Ўзбекистон мисолида олсак, тахминан 360 минг доллар миқдоридаги мукофот пули бир неча йиғинлар, халқаро мусобақалар, федерация фаолиятидаги ҳаражатларининг бир қисмини қоплаб бериши аниқ. 

Бундан ташқари, Кремлёв келаси йили соврин жамғармаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Жаҳон Кубоги мусобақалари ўтказилишини, мамлакатлар ички чемпионатларини ўтказишга кўмак тариқасида 55 миллион АҚШ доллари ажратилишини эълон қилди. Шунингдек, ташкилот кўплаб федерацияларга, боксчилар, собиқ боксчи (Руфат Рисқиевга кўрсатилган кўмак бунга мисол) ва мураббийларга молиявий ёрдам бериб туради. Баъзи жангларда ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар юзага келган бўлсада, IBA'дан бутунлай воз кечиб кетмаслик керак. Ҳар ҳолда шунинг ортидан боксчиларимиз молиявий ҳолатларини яхшилаб олишмоқда. Табиийки бугунги кунда, World Boxing пул борасида IBA билан рақобат қила олмайди. 

Бир неча ой олдин Ўзбекистон бокс федерациясида ўтказилган матбуот анжуманида бош котиб Шоҳид Тиллабоевга савол билан мурожаат қилганимда, "федерация ҳар икки ташкилотнинг Жаҳон чемпионатида қатнашиш тарафдори эканлиги, мусобақалар кўплиги боксчиларимиз учун фақат фойда бўлиши" мазмунида жавоб олгандим.  

Қолаверса, айни пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан бу борада қандайдир тақиқловчи буйруқ ёки босим йўқ. Ҳозирча. Аммо, вазият исталган пайт ўзгариши мумкин. Шу сабабли ҳам, ҳар икки ташкилот билан муносабатларни ёмонлаштирмай, аксинча мустаҳкамлашда давом этавериш керак. Бокс федерациямизнинг позицияси ҳам шундай эканлигига шубҳам йўқ. 

Хулоса қилиб айтганда, World Boxing - Олимпиада медали сари йўл, IBA эса яхшигина молиявий имкониятлардир. Иккисидан ҳам воз кечиб бўлмайди. Сизда фикр бошқача бўлса, айтинг :)


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг