UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0

16 дек 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукяннинг эртанги камар учун кечадиган жангдаги рақиби ўзгарди

Россиялик аралаш яккакураш устасига қарши АСА лигасининг амалдаги чемпиони Абдул-Азиз Абдулваҳабов баҳс олиб бориши керак эди.

Эртага Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридаги "Динамо" волейбол аренасида ACBJJ 20 турнири ўтказилади. Оқшом доирасида Арман Царукян жиу-житсу бўйича Абдул-Азиз Абдулваҳабовга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Лекин Арманнинг рақибидаги муаммо сабаб бу жанг ўтказилмайдиган бўлди.  

Энди унинг ўрнини ACA лигасининг яна бир жангчиси Мехди Байдулаев эгаллайди. Жанг 80 килограммгача вазн тоифасида жиу-житсу қоидалари бўйича ўтказилади ва ғолию ACBJJ чемпионлик камарини қўлга киритади.  

Маълумот учун, 29 ёшли Мехди Байдулаев АСА лигасида 12 та ғалабали серия билан келмоқда. Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян ноябрь ойида дунёнинг энг кучли лигасидаги ўзининг кетма-кет бешинчи ғалабасини нишонлади. У Қатар турнирила Янги Зеландия вакили Дэн Хукерни қўл учбурчаги ёрдамида таслим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг