UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" рақибларини билиб олди 0 17:16ИНТЕРВЬЮ. "Шогирдимни ўлими энг оғир кун бўлган" — Jasco Coach 0 16:51Янина Кускова "Tour of Thailand" турнири шоҳсупасидан жой олди 0 16:24Тедди Атлас — Мейвезер ва Пакьяо реванши ҳақида: "Бу жанг 15 йилга кечикди" 0 16:03"Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда 0 15:41Шон О`Мэлли нима учун Оқ уйдаги UFC турнирида иштирок этишдан мамнун эмаслигини тушунтирди 0 15:19Қиличбозларимиз Рио де Жанейродаги ёшлар Жаҳон чемпионатида қатнашади, таркибда легионер спортчи ҳам бор 0 14:58"Артур 100 ёшга тўлишини кутишмоқда" — Бетербиев мураббийи Бивол жамоасини танқид қилди 0 14:49Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясида нима янгиликлар? 0 14:28Эрондагилар ФИФА баёнотига муносабат билдирди 0 14:05Актенге, Лайлохон, Нигина ва бошқалар Осиё чемпионатига боради (Тўлиқ таркиб) 0 13:42"Бу хиёнат" — Трампга овоз берган собиқ UFC чемпиони Эрон билан урушни танқид қилди 0 13:20Фомин Хитойда чорак финалга чиқди 0 12:58Суперлига. Бугун 5-турга старт берилади 0 12:37Флойд Мейвезер — тарихдаги энг кўп маош олувчи боксчи. Топ-10`да кимлар бор? 0

16 дек 10:41
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди

Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) ташаббуси билан 2026 йил 31 январь – 5 февраль кунлари миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Эрон Ислом Республикасининг Шимолий Хуросон вилояти маркази — Божнурд шаҳри Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли мусобақа жаҳоннинг энг кучли полвонларини бир жойга жамлаш баробарида, Курашнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш, спорт дипломатияси ва маданий мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади. Чемпионат доирасида IKA Бошқарув қумитаси йиғилиши, IKA Навбатдаги Конгресси, халқаро ҳакамлар ва мураббийлар семинарлари, антидопинг бўйича ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилади.

Мусобақалар Божнурд шаҳридаги “Alidokh” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ташкилотчи сифатида Эрон Кураш Ассоциацияси иштирокчилар учун юқори даражадаги ташкилий тайёргарлик, хавфсизлик, логистика ва замонавий инфратузилмани таъминлаш учун иш олиб бормоқда. Делегациялар Машҳад халқаро аэропорти орқали кутиб олинади ва маҳаллий транспорт билан таъминланади.

Жаҳон чемпионати Халқаро Кураш Ассоциациясининг амалдаги қоидалари асосида ўтказилади ҳамда мусобақа натижалари бўйича WSP рейтинг очколари тақдим этилади. 

Мазкур дунё биринчилигига IKAга аъзо бўлган миллий федерациялар ҳар бир вазн тоифасида битта спортчи билан иштирок этиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг