UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0 11:23"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи 0 11:02Аълохон Абдуллаев Тошкентда Қирғиз боксчисига қарши рингга кўтарилади 0 10:41Португалия Гран-приси Формула 1 тақвимига қайтади 0 10:20Кутилмаган хабар — Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлади! 0

16 дек 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг январь ойидаги рақиби ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ, проф бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик собиқ Жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 2026 йил январь ойида навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Бокс инсайдери Жалол Аҳмедов "The Dream" Мадримовнинг мазкур жанги ҳақида маълумот берди.

"Исроил Мадримовнинг 24 январь куни жанг қилиши борасида хабарлар тарқалган эди. Бу масалани унинг менежерларидан бири Алик Фроловдан аниқлаштирдим.

Унинг айтишича, Мадримов ростдан ҳам ушбу кечада жанг ўтказади. Бироқ рақиб жиддий бўлмайди ва бу баҳс шунчаки Мадримовнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг қай даражада тикланганини кўриб олиш учун тест сифатида ўтказилади", деб ёзган Аҳмедов ўз Telegram каналида.

Маълумот учун, ўша куни Matchroom Boxing компанияси Лас-Вегасда бокс оқшоми ташкил этади. Кечанинг марказий жангида IBF камари соҳиби Раймонд Мураталла даъвогар Энди Крузга қарши ҳимоя жангини ўтказади.  

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Исроил Мадримов проф рингда ҳозиргача 13 та жанг ўтказиб, 10 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини 22 февраль куни америкалик Виржил Ортисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг