26 окт 17:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев Карлос Пратес ва Майкл Моралес ўртасидаги жанг эълон қилинганига муносабат билдириб, бу баҳс ҳақиқий даъвогарни аниқлаб беришини айтди.
Махачевнинг сўзларига кўра, аввал унга Пратес билан жанг қилиш таклиф қилинган.
"Пратес ва Моралес ким ҳақиқий муносиб даъвогар эканини аниқлайди. Менимча, бу қизиқроқ. Менга яқинда мен мағлуб этган жангчига ютқазган Пратес билан жанг таклиф қилишганди. Агар мен уни енгганимда, бир йилдан бери жанг қилмаётган Моралес аллақачон навбатда турган бўларди. Улар ўзаро жанг қилсин, шунда ҳақиқий даъвогар кимлигини билиб оламиз", дейди Ислам.
Ҳавола :
Манба : ufc.ru
Фикрлар