UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Топурия Кроуфорд ва Стивенсонга кескин жавоб қайтарди 0 19:22Фомин Фужайра, Кудерметова эса Анталиядаги "Челленжер" турнирида қатнашади 0 19:00Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар 0 18:39Усикнинг Қоҳирадаги жанги учун WBC камари ҳам ўртага қўйилади 0 18:18Осиё чемпионати. Йигитларимиз ҳам сабля дастурида иккинчи бўлишди 0 17:55Илия Топурия Оливейра — Холлоуэй реванши учун тахмин билдирди 0 17:32"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди. Клуб ПСЖ юлдузини трансфер қилмоқчи 0 17:10Авазбек Холмирзаевнинг ONE Championship камари учун жанги қачон бўлиб ўтиши эълон қилинди 0 16:49UFC жангчиси Богдан Гусков ўзи учун қимматбаҳо автомобиль харид қилди (ФОТО) 0 16:24Илия Топурия ўзи жанг қилган энг қийин рақибини кимлигини айтди 0 16:01Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат олди 0 15:39Девин Хейни эҳтимолий чемпионлик жангида Шаҳрам Ғиёсовнинг имкониятларини юқори баҳолади 0 15:17"Странжа" турнирида энг яхши боксчилар аниқланди 0 14:53Таниқли инсайдер Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевга оид яхши хабарлар борлигини маълум қилди 0 14:32Миржалол Қосимов рўза тутишнинг футболчиларга таъсири ҳақида тўхталди 0

18 окт 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

17 ёшли Камила Заморано WBC чемпионига айланди

Бу билан мексикалик иқтидор эгаси бокс тарихидаги энг ёш аёл жаҳон чемпиони бўлди.

Қизиғи, Заморано чемпионлик жангида рингга чиқмай туриб ҳам WBC камарини қўлга киритди. Камила шу кунгача биринчи енгил вазн (46,26 кг гача) тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони эди. Ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Тина Руппрехт 33 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан сўнг Заморана автоматик равишда тўлақонли WBC чемпионига айланди. 

Маълумот учун, Камила Мексикада профессионал бокс лицензиясини олиш учун рухсат этилган минимал ёш - 15 ёшга тўлганидан кўп ўтмай профессионал боксда дебют қилганди. Икки ярим йил ичида у 12 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди (биттасида муддатидан олдин).

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича тарихдаги энг ёш жаҳон чемпиони пуэрто-риколик Вильфред Бенитес ҳисобланади. У 1976 йил 6 март куни 30 ёшли Антонио Сервантесни ҳакамлар қарорига кўра очколар ҳисобида мағлуб этиб, ундан биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини тортиб олганида 17 ёш 5 ойу 24 кунлик эди.

Камила Заморано эса чемпионлик камари топширилган пайтда 17 ёшу 9 ой 20 кунлик эди. Агар мексикалик 4 ой олдин бу натижага эришганида, эркаклар ўртасидаги рекордни ҳам янгиларди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг