UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0 15:45"Ҳумо" кутилмаганда тажрибали дарвозабони билан шартномани бекор қилди 0 15:24"Ред Булл" 2025 йилги мавсум учун таркибини эълон қилди 0 15:03Бокс бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати 2025 йилда ўтказилади 0

08 сен 08:02
Янгиликлар

Теннис

19 ёшли Коко Гауфф US Open финалида!

Теглар :  Коко Гауфф
"Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири ўзининг якуний палласига кирди.

Турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида илк финалчининг номи маълум бўлди. Жаҳоннинг олтинчи ракеткаси Коко Гауфф ярим финалда WTA рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган чехиялик Каролина Муховадан 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.

Шу тариқа, 19 ёшли америкалик теннисчи фаолиятида иккинчи бор "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир финалига чиқди. Ўтган йили у "Ролан Гаррос"даги ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлганди.

Умуман олганда, WТА даражасидаги турнирларда Гауфф еттинчи бор финалга чиқди ва олтинчи чемпионлик учун курашади.

"Уимблдон-2023"дан кейин америкалик спортчи 18 учрашувнинг 17 тасида ғалаба қозонди. Айни вақтда у кетма-кет 11 ўйиндан иборат ғалабали серияга эга. АҚШ Очиқ чемпионатидан олдин у Цинциннатида чемпионликни қўлга киритганди.

Гауфф уйида ўтаётган турнирнинг бош совринини қўлга киритиш учун Арйна Соболенко ёки Медисон Кизга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг