27 авг 11:15
Янгиликлар
Теннис
2019 йилги US Open ғолибаси бу йилги турнирда иштирок этмайди
2019 йилги US Open чемпиони, жаҳоннинг 51-ракеткаси, канадалик теннисчи Бьянка Андрееску "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатида иштирок этишдан бош тортди.
Бу ҳақда ташкилотчилар мусобақанинг Twitter'даги расмий саҳифасида маълум қилишди. Унинг асосий тўрдаги ўрнини омадли мағлуб ёки саралашдан ўтган спортчи эгаллайди.
Аввалроқ теннисчи белидаги муаммолар ўзи тахмин қилганидан ҳам жиддийроқ эканини айтганди. Андрееску тиббий кўрикдан ўтган ва унда кичик стресс синиши аниқланди.
Шу сабабли спортчи Цинциннатидаги турнирни ўтказиб юборганди, аммо у АҚШ Очиқ чемпионати учун қайтишга тайёрланаётган эди. Лекин Бьянка барибир US Open'ни ўтказиб юборадиган бўлди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар