UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

12 янв 14:30
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Australian Open-2019. Федерер - Истомин. Орадан 13 йил ўтиб! (превью)

Ассалому алайкум қадрли теннис мухлислари! Мана янги мавсумни ҳам бошлаб олдик.

Тўғрисини айтсам декабрь ойи мен учун бир йилдай ўтди...

Янги мавсум ҳар доимгидек Австралия турнесидан бошланади. Икки ҳафталик чигалёзди турнирлардан сўнг ниҳоят йилнинг илк "Улкан тож" турнири - Австралия очиқ чемпионатига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Куни кеча мусобақанинг асосий тўрига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу қуръа швейцариялик Роджер Федерер учун бироз омадсиз келди... Сабаби, у мусобақанинг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминга қарши кортга чиқади :)

Денис Истомин мавсумни Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида бўлиб ўтган АТP 250 турнирида бошлади ва дастлабки даврадаёқ саралаш баҳсларидан ўтиб келган италиялик 33 ёшли Симоне Болеллига 4/6, 4/6 ҳисобларида мағлубиятга учради. Мавсумнинг иккинчи ҳафтасида эса мусобақаларда иштирок этмади.

Рожер Федерер мавсумни кўргазмали "Хопман Кубоги" турнирида бошлади. Федерер ушбу мусобақада тўрт марта кортга чиқди. У турнир давомида британиялик Кэмерон Норри,  АҚШ вакили Френсис Тиафо, грециялик Стефанос Циципас ва ниҳоят ҳал қилувчи финал баҳсида германиялик Александр Зверевни мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. Федерер ўзининг 37 ёшида ҳам қандай спорт формасида эканлигини оммага кўрсатиб қўйди.

Энди бевосита ўзаро учрашувлар статистикасига келадиган бўлсак. Истомин ва Федерер умумий ҳисобда олти маротаба кортда тўқнаш келишган.

Эътиборлиси, бу теннисчиларнинг илк тўқнашуви 2006 йилги мавсум бошида, айнан Австралия очиқ чемпионатининг илк даврасига тўғри келади. Ўша пайтда Рожер дунё рейтингини бошқариб турганди ва 19 ёшли Истоминни ортиқча қийинчиликларсиз 6/2, 6/3, 6/2 ҳисобида мағлуб этади.

Иккинчи тўқнашув 2010 йил Цинцинатидаги "Мастерс" мусобақасининг иккинчи даврасига тўғри келади. Бу ерда ҳисоб 5/2 кўринишида Федерер фойдасига бўлиб турган бир пайтда Истомин учрашувни давом эттира олмаслигини билдиради.

2012 йилнинг 1 август куни теннисчилар Лондондаги Олимпия ўйинларининг учинчи даврасида тўқнаш келишади. Бу баҳсни Федерер 7/5, 6/3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилади. Кейинчалик Рожер финалга қадар етиб боради ва мезбон Энди Маррейга 2/6, 1/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал эгасига айланади.




Теннисчилар бир йил ўтиб Индиан-Уэллс "Мастерс"ининг иккинчи даврасида тўқнаш келишади. Бу сафар хамюртимиз жуда осонлик билан - 6/2, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Учрашув бор йўғи 59 дақиқа давом этади.

Ўша йили мавсум сўнгида Базелда бўлиб ўтган турнирнинг иккинчи даврасида теннисчилар салкам икки соатлик учрашув ўтказишади. 1 соату 52 дақиқа давом этган ўйинда ҳисоб 4/6, 6/3, 6/2 кўринишида Федерер фойдасига ҳал бўлади.

Шунингдек келаси йил, яъни 2014 йилда, айнан Базелда ва яна иккинчи даврада яна уч сетлик баҳс бўлиб ўтади. Ҳисоб 3/6, 6/3, 6/4 Рожер фойдасига. Оҳир-оқибат Рожер ўша турнир чемпионига айланади. Демак, умумий хисоб 6:0 Федерер фойдасига.

Мана орадан 13 йил ўтиб Федерер ҳамда Истомин яна Австралия очиқ чемпионатининг илк даврасида бир-бирларига қарши кортга чиқишади.


Мана шу ўтган давр ичида нималар ўзгарди?

Федерер учун деярли хеч нарса. Уни яхши биламиз, ҳар қандай турнир олдидан мусобақада чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. У 20 та "Катта Дубулға" мусобақалари, умумий 99 бор АТP мусобақалари чемпионидир.


Биринчи ракеткамиз Денис Истомин ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтсак. Ҳамюртимизнинг Федерер билан охирги учрашувидан сўнг мана 4 йилдан ортиқ  вақт ўтибди. Бу вақт орасида Истоминнинг фаолиятида ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Икки бор АТP мусобақаларида ғалаба нашидасини сурди. Худди мана шу кортларда Новак Жоковични драматик учрашувда, беш сетда мағлуб этиб, теннис оламида катта шов-шувга сабаб бўлгани ҳамон теннис мухлисларини кўз олдида бўлса ажаб эмас...



Ҳусниддин Мирзалиев


Теннис янгиликларини кузатиб боринг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг