03 сен 09:16
Янгиликлар
Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев ва Даниэль Роман ўртасидаги жанг ўтказилмайди
WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Роман Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга кўтарилмайди.
Бу ҳақида Роман ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Афсус билан шуни маълум қиламанки, чап елкамдаги жароҳат сабаб 13 сентябрдаги жангимни бекор қилишдан бошқа чорам йўқ. Ҳозирча жароҳатимни тиклаш учун қанча вақт кетишини билмайман", - деб хабар қолдирди Роман.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев ва Роман ўртасидаги жанг 13 сентябрь куни "Madison Square Garden" аренасида иккита камар учун ташкил этилиши лозим эди.
Ҳозирча Муроджон Аҳмадалиев ушбу масала юзасидан баёнот бергани йўқ.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар