UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0

29 апр 23:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Ғалаба ҳамюртимизга титул жангини беради

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият юритувчи ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Бектемир Мелиқўзиев рингга қайтмоқда.

Ҳамюртимиз аввал хабар берилганидек, 30 май куни Лас-Вегас шаҳридаги Virgin Hotels мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида иштирок этади.

29 яшар ҳамюртимизга ўша куни америкалик Дарьюс Фулгхэм рақиблик қилади. Жанг суперўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида ўтказилади. Беллашув ғолиби кейинги жангини айнан титул учун ўтказади. Мелиқўзиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Фулгхэм тўртинчи поғонада бормоқда.

Супер ўрта вазн тоифасида мексикалик Сауль Альварес WBA Super камари соҳиби бўлса, Калеб Плант вақтинчалик камарга эгалик қилади. Шунингдек, Увель Эрнандес WBA Gold чемпиони ҳисобланади.

Маълумот учун, Бектемир фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 КО) бор. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг