UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

30 апр 09:14
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов 16 та эйс "қурбони" бўлди

Чехиянинг Острава шаҳрида теннис бўйича ATP таснифидаги "Челленжер" турнири давом этмоқда.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам ўз омадини синаб кўрди. Ҳамюртимиз асосий тўрнинг илк даврасида турнирда тенгдоши, саккизинчи рақам остида сараланган ливанлик Ҳади Ҳабибга қарши кортга чиқди. 

Тўқсон бир дақиқа давом этган баҳсда 26 ёшли Ҳабиб 6/3, 7/6(4) ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди. Ливанлик теннисчи баҳс давомида 16 та эйс зарбасини амалга оширди. Ҳумоюнда бу кўрсаткични 4 тани ташкил этди. Қўшхатолар ҳамюртимизда кўпроқ бўлди - 5 га 2. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ҳозирда ATP рейтингида 224, Ҳади Ҳабиб эса 174-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки теннисчининг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг