UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

04 сен 17:30
Янгиликлар

Таэквондо

4 сентябрь - "Бутунжаҳон таэквондо куни"

Теглар :  Таэквондо
Бундан 25 йил олдин, 1994 йилнинг 4 сентябрь куни Халқаро Олимпия қўмитаси ўзининг Париждаги сессиясида Таэквондо WTF спорт турини расман Олимпиадага қабул қилинганини эълон қилди.

2000 йил Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтган Олимпиада ўйинларида илк бор таэквондочилар қатнашишган. 2006 йил Вьетнам пойтахти Хошимин шаҳрида Бош Ассамблея томонидан 4 сентябрь санасини "Бутунжаҳон таэквондо куни" деб эълон қилган. Шундан буён ҳар йили ушбу санада таэквондо куни байрам қилинади. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд спортчи таэквондо билан шуғулланиб келмоқда. Кўплаб таэквондочиларимиз Жаҳон ва Осиё чемпионатларида олтин медалларга эришишган. Август ойи бошида Тошкентда кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати юқори савияда ўтказилди. Унда ўзбекистонлик Зафарбек Каримов юртимиз таэквондоси тарихида илк бор кадетлар ўртасида Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Мана шу Жаҳон чемпионати вақтида юртимизга Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси президенти Чунгвон Чой ташриф буюрди ҳамда Тошкентда ташкил этилган таэквондо тарихидаги энг йирик флешмобда иштирок этди. 

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси барчани "Бутунжаҳон таэквондо куни" муборакбод этади!



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг