UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Анкалаев Перейра билан реванш қачон ўтказилишига ишора берди 0 09:44Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 09:23PFL World Tournament 7 иштирокчилари тарозига чиқишди, иккита жанг бекор қилинди 0 09:02Қайсери турниридаги теннисчиларимиз рақибларига йўлни курашсиз бўшатиб беришди 0 08:41Топурия ва Оливейранинг илк face to face маросими дўстона руҳда ўтди + ФОТО 0 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди 0 07:59Гэтжи барибир камар учун жанг олишини кутмоқда 0 07:38Бокс афсоналаридан бири Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангига келади (ФОТО) 0 07:17Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:15Махачев Камару Усманга қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 18:52"Октагоннинг полини сенинг юзинг билан артаман" - Царукян Топурияга мурожаат қилди 0 18:30Ислам Махачев Топурия - Оливейра жангига тахмин берди 0 18:08"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми? 0 17:45UFC Аспиналл учун жанг ташкил этиш борасида ишламоқда, даъвогар маълум 0

02 окт 17:01
Янгиликлар

Футбол

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар (ТОП-5)

Хабарингиз бор, “Ростов” форварди Элдор Шомуродов “Женоа” аъзосига айланди.

Генуяликлар 25 ёшли футболчи учун бонуслар билан бирга 9 млн евро тўлайдиган бўлди. Шу тариқа, Шомуродов Ўзбекистон тарихида трансфер қилинган энг қиммат футболчига айланиб олди. Transfermarkt манбасига кўра, донликлар Элдорни 2017 йил “Бунёдкор”дан 300 минг еврога харид қилишганди ва бугунга келиб унинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олишди. Албатта, унинг нархи кўтарилишига жамоада кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳам сабаб бўлди.

Бунгача эса трансфер сотуви бўйича пешқадамлик Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедовга тегишли бўлган. 2017 йилнинг январида “Краснодар” Аҳмедовни 7 млн евро эвазига “Шанхай СИПГ”га қўйиб юборганди. Маълумот ўрнида, Одил 2011 йил "Пахтакор"дан юлдузларни йиғаётган "Анжи"га 1,7 млн, 2014 йил эса "Анжи"дан "Краснодар"га 4 млн евро евазига сотилган. Шу боис, унинг энг юқори трансфер суммаси рейтингга киритилди.

Кучли учликдан Сардор Рашидов ўрин эгаллади. У 2015 йил “Бунёдкор”дан Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоасига 2 млн еврога трансфер бўлган. Сардор ҳозирда фаолиятини "Қатар СК"да давом эттирмоқда.

Энг қиммат трансфер бўлган ўзбекистонлик футболчилар

1. Элдор Шомуродов (25 ёш, ҳужумчи) – “Ростов” (Россия) = “Женоа” (Италия)

Трансфер суммаси: 9 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 6,5 млн евро



2. Одил Аҳмедов (32 ёш, ярим ҳимоячи)– “Краснодар” (Россия) = “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Трансфер суммаси: 7 млн евро

2017 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 2,5 млн евро

Шунингдек, "Пахтакор"дан "Анжи"га (2011 йил, 1,7 млн евро), "Анжи"дан "Краснодар"га (2014, 4 млн)



3. Сардор Рашидов (29 ёш, вингер) – “Бунёдкор” = “Ал Жайиш" (Қатар)

Трансфер суммаси: 2 млн евро

2015 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 900 минг евро



4. Сервер Жепаров (37 ёш, ярим ҳимоячи)  – “Сеул” (Ж.Корея) = “Ал Шабаб” (С.Арабистони)

Трансфер суммаси: 1,6 млн евро

2011 йил амалга ошган

Фаолиятини якунлаган



5. Игор Сергеев (27 ёш, ҳужумчи)  “Пахтакор” = “Ал Дафра” (БАА)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2018 йил амалга ошган

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро



5. Остон Ўрунов (19 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи) – “Уфа” (Россия) = “Спартак” (Россия)

Трансфер суммаси: 1,5 млн евро

2020 йил амалга ошди

Transfermarkt бўйича ҳозирги баҳоси: 1,5 млн евро

ЕЧЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар

Европа Лигасида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар


Элдор Акмурзаев тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг