UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

21 окт 07:58
Янгиликлар

Гимнастика

49 ёшли Оксана Чусовитина — "Мени 2028 йилги Олимпиадада кўрасизлар деган умиддаман"

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди.

У бунга қадар 8 та Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Аввалроқ, ҳамюртимиз Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилган "Евгений Подгорний хотира турнири"да ғолиб чиққан эди.

"Бу жароҳатдан кейинги илк мусобақам эди, ғолиб бўлганимдан хурсандман. Умид қиламанки, сиз мени кейинги Олимпия ўйинларида кўрасиз. Дастлабки мақсадим – 2026 йилда бўладиган Осиё ўйинларида қатнашиш. Албатта, Олимпиадада ўзимни синаб кўрмоқчиман, аммо ҳаммаси ҳолатимга боғлиқ бўлади. Агар ўзимни яхши ҳис қилсам, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритишга умид қиламан. Олдинда ҳали уч йил бор, шунинг учун айтишга ҳали эрта", деди Чусовитина.

Маълумот ўрнида, Лос-Анжелесдаги ёзги ўйинлар 2028 йилнинг 14-30 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа бошланганида Чусовитина 53 ёшга тўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг