UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04"ВТБ Кремль Кубоги". Рус дербисида Карацев Хачановни мағлуб этди 0 07:43Bellator 269. Москвада Нурмагомедов иштирокида жанг бўлиб ўтди + ФОТО 0 07:22UFC Fight Night 196. Марказий жанг тўлиқ давом этди 0 07:01"Милан" сафарда икки киши кўп бўлиб қийин ғалабага эришди 0 06:10Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ ўтказиладиган "Старк Арена"да машғулотлар олиб борди + ФОТО 0 02:05Федор Емельяненко нокаут эвазига рақибини мағлубиятга учратди + ВИДЕО 0 18:32Конорнинг мураббийи: «Федор барча даврларнинг энг буюк жангчиси. Унинг услуби мен ва Конорга ёрдам берди» 0 18:11Bellator Емельяненколарнинг кичиги билан шартнома имзолайдими? 0 17:50Суперлига. "Қўқон-1912" бу мавсумда иккинчи бор "Локомотив"ни мағлуб этди 0 17:29Cехудо Конорга: "Кел, Хабибни уриб кўр. Кейин сенга нима бўлишини кўрамиз" 0 17:08Базелда Рожер Федерер шарафига трамвай ишга туширилди + ФОТО 0 16:47Лазизбек Муллажонов вазн етакчиларининг Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигига муносабат билдирди 0 16:26Ван де Бек агентидан "Реал"га трансферини ташкил этишни сўради 0 16:05Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Якуний турнирдан воз кечди 0 15:44Хабиб UFC 267 турнирида Махачевга секундант бўлади 0

25 июл 18:19
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Токио-2020. Ўзбекистонга илк олтин медални Улуғбек Рашитов тақдим этди

Теглар :  Токио-2020
Бугун, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг иккинчи кун баҳслари ўтказилди.

Олимпиаданинг иккинчи кунида таэквондочимиз Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди ва делегациямизга илк олтин медални қўшиб қўйди. 

Olamsport.com сайти ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан матнли трансляция олиб борди.




Барча спорт мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз! Бизни кузатишда давом этинг! Шунинг билан бугунги матнли трансляциямиз ўз якунига етди. 


17:58. ОЛТИН!!!! Улуғбек Рашитов финалда британиялик Брэдли Синденни 34:29 ҳисобида мағлуб этди ва Олимпия ўйинларининг чемпионига айланди!


17:54. Адҳамжон Эргашевнинг уринишлари муваффақиятсиз чиқди ва олтинчи ўрин билан иштирокини якунлади. 


17:45. Улуғбек Рашитовнинг финал жанги бошланди!


17:27. Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш баҳсларини бошлади. У илк уринишда 173 кг. тошни ўзига бўйсундирди.


17:08. Дилшодбек Рўзметов ирландиялик Эммет Бреннанга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.


16:55. Дилшодбек Рўзметов рингга кўтарилмоқда.


16:49. Эргашев даст кўтариш баҳсларини 8-ўринда якунлади.


16:18. Адҳамжон иккинчи уринишда 139 кг тошни кўтарди.


16:15. Афсуски, Эргашев илк уринишда 139 кг тошни кўтара олмади. 


16:03. Оғир атлетикада -67 кг вазн тоифасида баҳслар бошланди. Унда ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев ҳам медаль учун курашади.  


15:01. Энди Элнур иккинчи жангини Тожикистон вакили Баҳодур Усмоновга қарши ўтказади.


14:36. Элнур Абдураимов Олимпиададаги илк жангини мўғулистонлик рақибга қарши ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалабага эришди!


13:45. Улуғбек Рашитовнинг финалдаги рақиби аниқ бўлди. У олтин медаль учун британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 17:45 дан сўнг бошланади. 


13:19. Ольга Забелинская 137 км. масофага пойгада маррага 9-бўлиб етиб келди. У 67 нафар спортчи ичида шундай натижага эришди.


13:06. ФИНАЛ! Улуғбек Рашитов ярим финалда босниялик рақибини 28:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди! АЖОЙИБ ҒАЛАБА!


12:21. Велоспортчимиз Ольга Забелинская 96 км. масофани босиб ўтди... Маррагача оз вақт қолди! У ушбу масофани 2 соат 59 дақиқа ва 4 сония ичида босиб ўтди. Етакчи Анна Кизенхофер (Австрия)дан деярли 6 дақиқага ортда қолмоқда. Забелинская ҳозирча 67 спортчи ичида 12-натижани қайд этмоқда.


12:02. Улуғбек финал йўлланмаси учун Босния ва Герцоговина вакили Нежад Хушичга қарши даянга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 12:30 да бошланади. Баҳсни томоша қилиш учун ҳавола > > > ТОМОША ҚИЛИШ


11:35. Улуғбек Рашитов Олимпиада ярим финалига йўл олди! У чорак финал жангида эронлик Мирҳашим Ҳусаййнини 34:22 ҳисобида мағлубиятга учратди!


10:45. Улуғбек Рашитовнинг жангига оз вақт қолди. Яна тахминан 20-30 дақиқа...


9:01. Велоспорт. Шоссе баҳсларида Ольга Забелинская 137 км. масофалик пойгада баҳсга киришди. Тажрибали спортчимиздан ҳам медаль кутяпмиз!


8:49. -68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов энди чорак финалда эронлик Мираҳим Хоссеинига қарши жанг қилади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тахминан 11:00да бошланади.


8:39. Таэквондочимиз Улуғбек Рашитов жанубий кореялик Дае Хон Лига қарши жанг олиб борди. Вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган спортчига қарши кечган жангда ҳамюртимиз 21:19 ҳисобида ғалаба қозонди! Кореялик спортчи вазн тоифасида биринчи рақам, Рашитов эса охирги - 17-рақам остида сараланганди. У қўшимча бўлимларда олтин очко эвазига ғалаба қозонди! Ажойиб! Таъкидлаш лозимки, Улуғбек жанг давомида 11:17 ҳисобида ортда бораётиб, супер камбэкни амалга ошира олди!


7:53. Бироздан сўнг таэквондочимиз Улуғбек Рашитов 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқади. Олға, Улуғбек!


7:47. Дзюдо. -52 кг вазнли Диёра Келдиёрова илк жангидаёқ мўғулистонлик Сособарам Лхагвасуренга иппон эвазига ютқазиб қўйди. Эхххх....


Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишини қайси телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин?


7:33. -66 кг вазнли дзюдочимиз Сардор Нуриллаев илк босқичдаги жангини молдовалик рақибга қарши ўтказди ва Golden Score вақтида жароҳат сабаб баҳсни давом эттира олмади. Афсус...

7:13. -51 кг вазнли боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова польшалик рақибасига қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди!


6:35. Бироздан сўнг боксчимиз Турсуной Раҳимова баҳсга киришади. Шунингдек дзюдочиларимиз курашни бошлашади. Улуғбек Рашитовнинг иккинчи жанги эса Тошкент вақти билан соат 8:05дан сўнг бошланади.


6:25. -68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов илк босқичда Мали вакили Сейду Фофанага қарши даянга чиқди ва 38:17 ҳисобида ғалабага эришди. Энди у бироздан сўнг иккинчи босқичда таэквондо ватани вакили, вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси ҳисобланган кореялик рақибга қарши баҳс олиб боради.


6:18. Куннинг дастлабки иштирокини академик эшкак эшувчиларимиз бошлаб беришди. Холмурзаев/Сафаралиев тандеми ўтиш баҳсида стартга чиқди. Йигитларимиз баҳсни яхши бошлашганди. Аммо якунда чарчаб қолишди ва маррага тўртинчи бўлиб етиб келишди. Энди улар 6-ўрин учун курашишади. Академик эшкак эшишда медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлдик.


6:01. Ассалому алайкум спорт мухлислари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига оид матнли трансляцияни бошлаймиз.


Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади:

6:10 - Академик эшкак эшиш: Шахбоз Холмирзаев/Собиржон Сафаралиев 

6:15 - Таэквондо: Улуғбек Рашитов (медаллар учун)

7:00 - Бокс: Турсуной Раҳимова

7:00 - Дзюдо: Сардор Нуриллаев (медаллар учун)

7:00 - Дзюдо: Диёра Келдиёрова (медаллар учун)

9:00 - Велоспорт: Ольга Забелинская (медаллар учун)

13:05 - Спорт гимнастикаси: Оксана Чусовитина

14:20 - Бокс: Элнур Абдураимов

15:50 - Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев (медаллар учун)

16:45 - Бокс: Дилшод Рўзметов

Кун давомида спортчиларимизнинг иштирокидан онлайн натижаларни www.olamsport.com сайтида кузатиб боришингиз мумкин. 

Постер муаллифи: Мухтасар Умарова

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+8   
25 июл 11:34:04
Bobur 77777
Sport kanali kallasiga qotagim bunaqa kanali ozimizi sportchilarni oboromasa
+5   
25 июл 15:58:28
Turg'unov Muzaffar
Shaxsan men Oksana chusovitina uchun fikr qoldrishga royxatdan otdim juda ajoyib yakun futbolchi Tori xam bunchalik yakunga erisholmagan butun dunyo sportchilari olqishi ostida xayrlashdi bunga xar tomonlama arzidi lekin Olompiada federatsiyamizga juda katta dars boldi dunyo sportchilari korsatgan xurmat pazor MOK
+5   
25 июл 11:35:17
Adhamjon Sarimsaqov
Улугбек Рашитов галаба козонди. 34-22
+4   
25 июл 11:53:38
Firdavs Mirzayev
http://pro.freestreams-live1.com/bein-sports-premium-3/ Mana bu ssilka orqali taekvondo bahslari ko'rsatilyapti, adminlar to'gri tushunasizlar deb umid qilaman, yurtimiz telekanallari olib bera olmayapti, ko'pchilik yurtdoshlarimiz hamyurtimizni jangini tomosha qilmoqchi, hozir barchani e'tibori Ulugʻbekda, soat 12:30 - 13:00larda yarim final, shunga iltimos, barcha bilan qoʻllab quvvatlaylik, nasib oltin medal olamiz bugun
+4   
25 июл 11:34:35
Raul gonzales 7
Rashitov Yarim finalda
+4   
25 июл 08:39:11
Team
Team фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
21:19
tugadi Yuttik
+4   
25 июл 08:15:21
Gaffarov Muzaffar
Vooo manashu olimpiada translatsiyasini sotib olgan manqurt xoinla, nimani kelishkansanla sotib olayotkanda, uzimizikila qatnashkan vid sporti umuman translatsiya qimisanla deb shart quyib sotvoganmisanla, sanla rostan xoinni ishini qilyapsanla bunga sabab birinchidan shuncha xalqi bekor vaqtini ketqazyapsanla ikkinchisi essi translatsiyaga ketkan shuncha mablag. Translatsiya qilinadigan kanallani axvolini qara bittasi faqat zodagonla uchun Sport 2, yana bittasiniyam shundoq desak boladi Toshkent kanali, viloyatlilaga korish mumkin emas, yana bittasi 1 soat translatsiya bosa 1 soat anavi xu.. viy sedana yogini reklama qiladi, essiz sanlaga davlatti shuncha mablagi.
+3   
25 июл 11:46:45
Акмалжон Арсенал
https://canlitv.center/trt-spor-yildiz
+3   
25 июл 11:35:37
Акмалжон Арсенал
34:22 malades yarim finalga chiqdi
+3   
25 июл 11:33:40
Adhamjon Sarimsaqov
32-17 Улугбек олдинда
+3   
25 июл 11:30:55
Aziz Tillaboyev
Отасига рахмат Улуғбекни зўр жанг қилябди
+3   
25 июл 08:48:56
Mirazim
Taekwandoni onlayn linki bormi?
+3   
25 июл 06:40:11
Sarvar Ismoilov
Adminlar sport tv sharxlovchilariga aytinglar qayiqchilarimiz C finalga chiqqaniga ogzidan bol tomib maqtashyapti, bizni yigitlar umr boyi suvdan chiqmagan raqiblariga munosib qarshilik korsatgani jasorat ekan. Komil Jumayevga aytinglar biz cho'lda yashamaymiz toshkent dengiziyu samarqandda yangi qurilgan eshkak eshish kanalida hamma sharoitni qilib berishdi kamiga horijda ham mashgulot yiginlari tashkil qikib berilgandi. Bahonakashlikni qachon bas qilib aniq tanqidiy taxliliy sharxlasharkin bular
+2   
25 июл 18:05:07
Akbarjon Turğunov
Barcha Õzbekistonliklarga oltin muborak!!!
+2   
25 июл 18:01:24
Mirjalol94
Yangi chempion brinchi oltin medal muborak yurtdoshlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг