UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

07 авг 17:18
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 7 август кунги иштироки якунланди

Теглар :  Токио-2020
Бугун, 7 август куни Токио Олимпиадасининг 15-кун баҳслари ўтказилди.

Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.


Каноэда эшкак эшиш: Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова (жуфтлик) (Б финалда 3-ўрин)

Бадиий гимнастика: гуруҳ баҳслари (саралашда 9-ўрин)

Замонавий бешкураш: Александр Савкин (32-ўрин)

Енгил атлетика: Сафина Садуллаева (финал, 6-ўрин)



Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки якунланди. 


17:17. Сафина Садуллаева 1.98 метр баландликни забт эта олмади ва мусобақадаги иштирокини медалсиз якунлади. Спортчимиздан ёмон бўлмаган иштирок.


17:02. Сафина 1.93 ва 1.96 м баландликни бажарди ва ўз шахсий рекордини такрорлади.


15:56. Сафина баҳсларга 1.89 м. баландликдан қўшилди. У дастлабки уринишдаёқ ушбу баландликни забт этди. 


15:42. Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳслари бошланди. Унда ҳамюртимиз Сафина Садуллаева медаллар учун кураш олиб боради. 


15:23. Сафина Садуллаеванинг финал баҳсига оз вақт қолмоқда.


15:09. Бешкурашчимиз Александр Савкин чавандозлик баҳсларидан сўнг 31-ўринга кўтарилди. Сўнгги чиқиш олдидан Савкинда 718 очко бор. Бироздан сўнг сўнгги босқич бошланади.


13:41. Савкин чавандозлик йўналишида 279 очко жамғарди.


11:49. Бешкурашчимиз Александр Савкин сузиш баҳсларида қатнашди. У 200 метрга сузиш беллашувларида 2:06.64 натижа кўрсатди ва 297 очко тўплади. Ушбу натижадан сўнг Савкин 36-ўриндан 35-поғонага кўтарилишга эришди. Маълумот учун, бешкураш баҳсларида 36 нафар спортчи қатнашмоқда.


8:53. Афсуски, гимнастикачи қизларимиз учун саралаш баҳслари аламли тарзда якунланди. Вакилаларимиз саралашни 9-ўринда тугатишди. Агар яна бир балл қўлга киритилганида биз кучли саккизликка илинардик ва финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритардик. Мезбон фактори бу ерда роль ўйнади дейишимиз мумкин. Японияликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Бизникилар захирада. Агар финалга йўл олган иштирокчилар билан қандайдир ҳолат рўй берадиган тақдирда, қизларимиз финалга чиқишлари мумкин. Аммо, бу 0, 001 фоиз эҳтимолда. 


7:57. Яна бир маълумот: гимнастикачи қизларимизни гуруҳ машқларига тайёрлаган мураббий Екатерина Пирожкова коронавирус сабаб бугун Олимпия ўйинларида иштирок этмади. Қизларимиз ўз мураббийларисиз Олимпиадада чиқиш қилишди.


7:52. Гимнастикачиларимиз иккинчи чиқишларини якунлашди. 36.900 балл билан. Энди қолган жамоаларнинг иштирокини кутамиз. Умид қиламизки, қизларимиз ТОП-8да қолишади ва финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритишади.


7:38. Каноэчи қизларимиз Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова Б финалда маррага учинчи бўлиб етиб келишди. Шу тариқа, қизларимиз Олимпиадада умумий ҳисобда 11-ўринни эгаллашди...


7:11. Гимнастикачиларимиз дастлабки чиқишни 5-ўринда якунладилар. Бироздан сўнг иккинчи машқлар бошланади. Иккинчи машқ якунига кўра қизларимиз кучли саккизликда қола олишса, эртага ўтказиладиган финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритишади. 


6:39. Бадиий гимнастика баҳсларида 14 та терма жамоа иштирок этмоқда. Қизларимиз биринчи чиқиш (тўп билан машқлар) якунига кўра 42.100 балл жамғаришди.


6:12. Бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий машқларда ўз иштирокларини бошлашди. 


5:51. Каноэчи қизларимиз Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова 5 та жамоа ичида маррага бешинчи бўлиб етиб келишди ва афсуски медаллар учун кечадиган финалга йўл олишмади. Улар энди бироздан сўнг 9-ўрин эгасини аниқлаб берувчи баҳсларда стартга чиқишади.


5:49. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига бағишланган матнли трансляциямизни бошлаймиз. 



Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади:

5:30 - Каноэда эшкак эшиш: Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова (жуфтлик)

6:00 - Бадиий гимнастика: гуруҳ баҳслари

7:35 - Каноэда эшкак эшиш: Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова (жуфтлик, финал)

10:35 - Замонавий бешкураш: Александр Савкин

15:35 - Енгил атлетика: Сафина Садуллаева (финал)

Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
07 авг 12:20:08
Gaffarov Muzaffar
Vuaxaxaxa adminla yomon qildilayu, siypap, avaylab si...sila. Vuaxaxaxa ligeonerlami xali bula. Borib nima qilardila. Manimcha 36 urindagi Maktanaxau degan davlatta bosa kerak. Man uzim o'ylab toptim bu dovlatti)))
+3   
07 авг 12:13:36
Elshodxan Asliddinovich
36 dan 36-o'ringa ko'tarilipti fuaxaxaxaxa
+3   
07 авг 11:51:37
Нуриддин Анарбаев
Bizi sportchilarda shijoat yuq,xuddi birovdan qurqanday xarakat qilishadi xuddi ularni birov majburlab olib borganday,bowqa davlatlarni sportsmenlariga xavas qildim shiwoatini kurib
+3   
07 авг 08:51:18
Qurbon
Faqat Boxodir Jalolovda medal bor ekan. Hudo hoxlasa oltin osa 3 ta oltin 2 ta bronza bn tugatarkanmiz. Hulosa medallarimiz ancha kam boladi. Tog'risi 10 dan oshiq medal kutudim oltini bosa kamida 5 ta bo'lishini. Yaponiya va tokiyo iflos mamlakatligi oldindan malum edi. Badiy gimnastika qizlarimizni ham chopishdi ming lanat hakamlarga qayodagi japonkalarni bizadan oldinga otkazib grubiy hato qilsa ham ming lanat japoniyaga.....
+2   
07 авг 17:34:47
Bobosh
Safina Sadullaeva molodes.Borini berdi.Keyingi musobaqalarda omad.Umidli sportchimiz.
+2   
07 авг 14:07:53
Oddiy Bola
Shu legionerni urniga mani oborishgandaym kamida 30ni opkelaardim nima qilardi shuncha harajat qip
+2   
07 авг 11:51:08
Нуриддин Анарбаев
Bizi sportchilarda shijoat yuq,xuddi birovdan qurqanday xarakat qilishadi xuddi ularni birov majburlab olib borganday,bowqa davlatlarni sportsmenlariga xavas qildim shiwoatini kurib
+2   
07 авг 08:51:11
Qurbon
Faqat Boxodir Jalolovda medal bor ekan. Hudo hoxlasa oltin osa 3 ta oltin 2 ta bronza bn tugatarkanmiz. Hulosa medallarimiz ancha kam boladi. Tog'risi 10 dan oshiq medal kutudim oltini bosa kamida 5 ta bo'lishini. Yaponiya va tokiyo iflos mamlakatligi oldindan malum edi. Badiy gimnastika qizlarimizni ham chopishdi ming lanat hakamlarga qayodagi japonkalarni bizadan oldinga otkazib grubiy hato qilsa ham ming lanat japoniyaga.....
+1   
07 авг 14:51:14
Solijon ibn Abduqqodir
Umuman legioner qoʻshmaslik kerak oltin olsaham. Bizga pul uchun oltin olib beradigan sportchilar nimaga kerak.
+1   
07 авг 08:55:19
Тожиддин Ҳикматов
Афсуски..лар давом этяпти
   
08 авг 11:19:07
Bulent
Сафина яхши натижа курсатди Лондон олимпиядисида Радзивил финалда 7 бугани 197 олиб лекин ТВда шархловчи умримда иккинчи марта куряпман бизаники финалда уйнаётганини деди биринчи 34 йил аввал энди иккинчи марта деди хато
-1   
07 авг 18:08:13
Alkimyogar
Kam harajat qilib, yaxshi natija olishga harakat qilishimiz kerak. Legionerlar kerak emas ekan. Yaxshisi, bunaqa siyosatni qozoq do'stlarimiz qilaverishsin. Ertaga, olimpiada yakunlanadi. O'zbekiston 1 ta oltin yutsa, katta ehtimol bilan kuchli 30 likka kira olamiz. Bu juda past natija. Biz Rio olimpiadasida 21-o'rinda yakunlagandik. Ammo, 2021-yil o'zbek sporti uchun omadli kelmadi. Lekin, boshqa tomondan, biz SSSR davlatlari ichida ikkinchi eng yaxshi natijaga erishishimiz mumkin ekan Rossiyadan keyin. Olimpiadada jonini berib qatnashganlar va medal olganlarga katta rahmat. Qo'mita rahbarlari esa yana bir bor sportchilar tanlashni ko'rib chiqishini talab qilib qolaman. Boshqa davlatlarning past natijasi oldida bizning natijamiz past ekani bilinmayapti. Juda kam sportchilarimiz medalli bo'lishdi. Hatto, Gruziya bizdan yuqori pog'onada turibdi hozir. Lekin, ertaga natijalar yaxshilanishiga umid qilamiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг