UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0

30 авг 10:38
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик

Теглар :  Пара дзюдо
Хабарингиз бор, кеча Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди. 

Шу ўринда айтиш лозимки, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар. Афсуски, Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфенкцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ўта оғир вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун дисквалификация қилинди. Ваҳолангки, унда ҳам медаль олиш имконияти юқори эди.  

Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

Эркаклар

-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин

-73 кг Феруз Сайидов – олтин 

-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш 

-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза 


Аёллар

-57 кг Парвина Самандарова – кумуш 

-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 авг 13:12:53
Inomjon Boltayev
Админлар сузишда Фотимахон Амилова катнашмайпти
   
30 авг 11:38:58
Bulent
Jamoaviy uyin bulmiydimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг