UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Швейцария ва Босния ўртасидаги ўйинда тарихда юз бермаган ҳолат содир бўлди 0 10:53Оқ уйдаги UFC турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олинди 0 10:14UFC 330 турнири кардига даъвогарлик жанги қўшилди 0 09:39Бир жанг тарихи: Руслан Чагаев vs Владимир Кличко! 0 09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0

13 май 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCдаги энг омадсиз "башоратчи" ким эканлигини биласизми? У Гэтжи ва Масвидалга ишониб, биткоин ҳисобида $1 млн ютқазган

Теглар :  Рэпер Дрейк
Рэпер Дрейк UFCдаги жангларга пул тикиб, жуда катта маблағидан айрилган.

Рэпер Дрейк — ММАнинг ашаддий мухлиси: у Хабибга қарши жангда Конорни қўллаб-қувватлаган (вазн ўлчаш маросимида ҳам бўлган), ва у мунтазам равишда жангларга пул тикиб келади. UFC 272 турнири доирасидаги Масвидаль — Ковингтон жангида у Хорхега мухлислик қилган ва унинг ғалабаси учун биткоин ҳисобида 275 минг доллар тиккан. Масвидаль жангда аутсайдер бўлганини ҳисобга олсак, унинг ғалаба қозониши йирик воқелик эди.

Лекин "ставка" ўхшмади: Ковингтон, кутилганидек бир уринишдаёқ Масвидальни мағлуб этди. Жангдан сўнг эса Дрейкка гап-сўзлар "отилди":

"Келинг, Дрейк бугунги оқшомда бой берган пуллар ҳақида гаплашамиз. Сен спортда пул тикишни билмайсан, Дрейк. Рэпга ва аҳмоқона албомларингга қайт".

Бироқ, Дрейкнинг муваффақиятсизлиги тўхтамади — у NBA ва NFLга пул тика бошлади. Унга ҳеч қаерда омад кулиб боқмасди (гарчи Супербоулда 140 минг доллар ютган бўлсада). Аммо, Дрейк UFC 274 турнирида ҳам таваккалга қўл урди: бу сафар у Гэтжининг Оливейрани мағлуб этиши учун 550 минг доллар тикади ва яна ютқазади, агар унинг тахмини тўғри бўлганида, 1 млн 375 минг доллар ютиб олган бўлар эди.



Дрейк яна аутсайдерни танлади ва яна ютқазди. Гэтжи Оливейрани икки марта нокдаун қилган бўлсада, дастлабки раунднинг ўзида Чарльз уни бира-тўла нокаутга учрата олди. Дрейк эса биргина жангнинг ўзида 825 минг доллар йўқотди. Албатта, бу рэпер учун фалокат эмас (у 2021 йилда 50 млн доллар ишлаб топган), лекин муваффақият қозониш ҳар доим ёқимли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг