UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0

18 май 16:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди

Бугун тунда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги суперозир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун британиялик Тайсон Фьюри ҳамда украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилади. Катта жангларга пул тикиши билан танилган рэпер Дрейк бу сафар ҳам ўз одатига содиқ қолди. 

Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига 565 000 АҚШ доллари миқдорида пул тикди. Агар тахмини ўхшаса, миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб олади. Лекин шу пайтгача Дрейкнинг тахминлари деярли ўзини оқламаган ва у катта миқдорда пул ютқазган. 

Масалан, Дрейк айнан Ар-Риёд шаҳрида ўтган жангда Фрэнсис Нганнунинг ғалаба қозониши учун 615 000 доллар "ставка" қилган ва якунда чув тушганди. Жошуа собиқ UFC чемпионини чуқур нокаутга учратганди. Ўшанда Фрэнсиснинг ғалабасига 3.10 коэфицент берилганди.  

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Дрейк Исраэль Адесаньяга рақиби Шон Стриклендни нокаут қилиши учун 500 000 доллар, декабрь ойида эса Леон Эдвардснинг Колби Ковингтонни муддатидан аввал мағлуб этишига 250 000 доллар тиккан эди. Шу йилнинг январида у яна 700 000 доллар ютқазди. Рэпер Стрикленднинг Дрикус Дю Плессини мағлуб этишига пул "ставка" қилганди.

Бу ҳаммаси эмас, Дрейк Конор Макгрегор, Жозе Альдо, Камару Усман, Жастин Гэтжи, Хорхе Масвидал, Энтони Жошуа иштирокидаги жангларга ҳам пул тикиб, катта миқдорда ютқазиб қўйган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг