UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51"12 йил ичида фақатгина бир одам Хабибни битта раундда юта олган" 0 15:24ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда... 0 15:01Исраэль Адесанья: "Мен аввал қандай буюк жангчи бўлганимни унута бошладим" 0 14:37Спорт вазирлигига 2025 йил учун давлат бюджетидан 1 134 756 000 000 сўм ажратилади 0 14:14Осиё боксида нималар бўляпти? Қозоғистон Ўзбекистоннинг яна икки медалини олиб қўйиш ҳаракатида 0 13:52Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:28Сергей Богачук иштирокидаги беллашув 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилди 0 13:05"Ҳумо" бугун Атирауда "Бейбарис" меҳмони бўлади 0 12:39Хамзат Чимаевни 2025 йилда кутаётган энг муҳим жанг! 0 12:18Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади 0 11:55"Ҳалигача Тайсон иккинчи жангда Усикни ютди деб ўйлаяпман" - промоутер 0 11:34Крис Кертис ўз лагерида Роман Копиловнинг "шпион"ларини аниқлади 0 11:13Абубакар Нурмагомедов янги лига билан шартнома имзолади 0 10:52"Бунёдкор" терма жамоамизнинг икки футболчиси билан музокара олиб боряпти 0 10:31Халқаро Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти Тошкентга келди 0

27 июн 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Юраги бўшларга тавсия этилмайди! Жангдан сўнг фожиали тарзда вафот этган боксчилар. ТОП-10.

Жангдан кейин ҳаётни тарк этган боксчилар ТОП-10 лигини тақдим этамиз.

Сўнгги вақтларда жангдан кейин фавот этаётган профессионал боксчилар сони ортиб бормоқда. Бундай ҳолатлар узоқ ва яқин тарихда ҳам кўп бор содир бўлган. Қуйидаги материалимизда жангдан сўнг ҳаётни тарк этган чарм қўлқоп усталарининг аянчли ҳалокати тўғрисида сўз юритамиз!

1. Хонадаги чироқни ўчиринг

Биринчи ўрта вазн тоифасидаги 27 ёшли Патрик Дэй 2019 йил 12 октябрь куни Чарльз Конвеллга қарши жанг қилди. Чикагода ташкил этилган бокс оқшомида Александр Усик, Дмитрий Бивол ҳам рингга кўтарилган. Патрик бу учрашувда USBА минтақавий камарини ҳимоя қилиши лозим эди. Драма охир-оқибат қандай ривожланишини ҳеч ким тахмин қила олмасди.


 Дастлаб, Дэй икки марта нокдаунга учради ва 10-раундда Конвелл рақибни чуқур нокаутга учратди. Дэй ҳушсиз ҳолатда замбилда рингдан олиб чиқиб кетилди, шундан сўнг у комага тушди. Шифокорлар шошилинч равишда мия операциясини ўтказишди. Афсуски, бу операция боксчининг ҳаётини сақлаб қола олмади. "У жуда катта мақсадларни олдига қўйган ёқимтой йигит эди. Мен у билан бир ҳафта олдин биринчи марта учрашдим. Унинг табассуми хонани ёритиб юборганди", - деди Эдди Хирн жангчининг ўлимига муносабат билдириб.


2. Ўлимга олиб келган ҳакамнинг бепарволиги

Россиялик Максим Дадашев АҚШда пуерто-риколик Сабриэл Матиасга қарши IBF саралаш жангида рингга чиқди. Аммо 11-раундда жуда кўп зарба ўтказиб юборди ва унинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди.  Фаолиятидаги биринчи муваффақиятсизликка учраган 28 ёшли жангчи кийим алмаштириш хонасига кетаётиб, ҳушини йўқотди ва мия шиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. У краниотомиядан ўтказилди ва тиббий комага тушди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар. 


Кейинроқ боксчининг беваси: "Шифокор у ҳозир ўлади, деди. Менга стул қўйишди, мен унинг сўнгги нафасини кўрдим. Eлизабет ҳам фожиада рингдаги ҳакамни айблади: "Ҳакам ҳеч қачон яқинлашмаган. Макс, ўтказиб юборилган зарбалар сонига қарамай, текшириш учун шифокорни бурчакка чақирмади. Ҳакамнинг бепарволиги ва нопрофессионаллиги эримнинг ҳаётига зомин бўлди", - деди. Рақиб Матиас ҳам содир бўлган воқеадан қаттиқ ҳайратда қолди ва жанг учун тўланадиган 75 000 долларни рад этди.


3. У ўзи орзу қилганидек ўлим топди, лекин 80 ёшгача курашмоқчи эди

2018 йилнинг ноябрида бокс билан хайрлашишни истамаган 49 ёшли Кристиан Дагио таиландлик Дон Паруеанг билан бўлган Осиё кумуш чемпиони унвони учун жангда бошидан жароҳат олиб, вафот этган эди. Жангнинг 12-раундига келиб италиялик ҳакамлар қайдлари бўйича пешқадам бўлиб турганди, бироқ бошига берилган бир қатор зарбалардан сўнг у нокдаунга, яна биридан кейин эса нокаутга учради. 


Ҳакам зудлик билан шифокорларни рингга чақирди, бироқ Кристиан аллақачон ҳушини йўқотган эди. Касалхонага кетаётганда Дагио комага тушиб, бир неча кун реанимацияда ётди ва ҳушига келмай вафот этди.

Унинг акаси Дагио кейинроқ Кристиан 80 ёшгача жанг қилишни истаган бўлса-да, ўзи орзу қилган йўлдан кетганини таъкидлади: "Ринг унинг ҳаёти эди ва у чемпиондек вафот этди".


4. Шифокорларнинг гапига "тупуриб", ҳалокатли жангга рози бўлди

Боксчининг ўзи айби билан содир бўлган сўнгги фожиалардан бири 2019 йилнинг июль ойида содир бўлган. Аргентиналик 23 ёшли Уго Сантильан Уругвайнинг энг яхши жангчиси Эдуардо Абреу билан WBC Latino Silver унвони учун 10 раундлик жангни юзи қонга беланган ҳолда якунлади. Ҳакам жанг натижасини эълон қилгунга қадар Уго рингда ҳушини йўқотди. Шифокорлар жангчининг миясига қон қуйилганини аниқладилар, операция ўтказдилар, лекин юрак ва нафас олиши икки марта  тўхтагандан сўнг, Уго вафот этди.


Маълум бўлишича, Сантильан шифокорларнинг 45 кун давомида бокс билан шуғулланмаслик ҳақидаги кўрсатмаларига қарамай, ўлим ўйинига рози бўлган. Карантиндан аввал аргентиналик германиялик Артем Арутюнянга қарши 15-июн куни ўзининг сўнгги 10 раундлик жангини якунлаган ва у жуда кўп зарба ўтказиб юборган пайтдан бошланди. Германия бокс федерацияси ҳаттоки Сантильаннинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида унинг лицензиясини вақтинчалик бекор қилиб, Европадаги турнирларда қатнашишни тақиқлаб қўйди. Аммо йигит Америкада рингга чиқди.


5. Хук ва бош оғриғи


2016 йил 29 сентябрь куни Глазгода мағлубиятга учрамаган шотландиялик Майк Тоуэлл 13-жангда Дэйл Эвансга ютқазди. У биринчи раунддаёқ нокдаунга учради, бешинчи раундда эса Эванснинг хук зарбасидан кейин у нормал нафас ололмади ва ҳакам жангни тўхтатди. Майкни залдан замбилда олиб чиқишди ва дарҳол касалхонага жўнатишди, шифохонада у вентиляторга уланган. 


Аммо қон кетиши туфайли мияда шишиш содир бўлди. Ўпкага уланган вентилятор олиб ташлангандан сўнг, Майк яна 12 соат ҳаёт билан курашди. Илгари мағлуб бўлмаган Тоуэлл каби унинг бурчагидагилар ҳам нокдаундан кейин етказилган зарарни тўлиқ баҳолай олмагани боис жангни давом эттиришга қарор қилишди, бу эса вазиятни янада оғирлаштирди. Майкнинг рафиқаси у сўнгги бир неча ҳафта ичида бош оғриғидан шикоят қилганини айтди ва қўшимча қилди: "Менинг болам отасини йўқотди. Лекин у эришган ютуқлари учун отаси билан жуда фахрланади".


6. Етти кишига ҳаёт бағишлаган ўлим

2018 йилнинг феврал ойи 31 ёшли британиялик ярим оғир вазнли Скотт Уестгарт учун бу ҳаёт йўлининг охирги куни бўлди. У боксчилик фаолиятини жуда кеч - 24 ёшида бошлаган, лекин тезда рейтингда юқорига кўтарилгани билан ажралиб туради. Нокдаунга учрагач, у ҳакамлар қарори билан Дек Спелманга қарши жангда ғалаба қозонди, аммо шундан кейин у йиқилиб, ҳушини йўқотди ва мияга қон қуйилиши ташхис қилиниб, касалхонага ётқизилди. Бир кундан кейин Скотт ҳушига келмай вафот этди.


Аммо унинг ўлими етти кишининг умрини узайтирди. Боксчининг онаси айтганидек, у яширинча ўзини донорлар рўйхатига киритиб қўйган ва ўлимидан сўнг аъзолари етти кишига кўчирилди: "У охиригача одамларга ёрдам берди. Скотт жуда меҳрибон, қувноқ, жасур эди... Мен одамлар уни нафақат боксчи, балки ҳақиқий инсон сифатида ҳам хотиралашларини истайман".


7. Олти ой жанг қилди ва мотоциклларни таъмирлади


2017 йилнинг ноябрида сальвадорлик 24 ёшли Франциско Руис ўзининг тўртинчи про-жангида ҳамюрти Рикардо Кортес билан тўқнаш келди. Бу унинг Руизга қарши биринчи саккиз раундлик жанги эди, у охиргиси эди - боксчи жанг пайтида нокаут туфайли вафот этди. Саккизинчи раундда бор-йўғи олти ой олдин профессионал боксда дебют қилган йигит бошидан кучли зарбани ўтказиб юборди ва рингга йиқилди. Руиз миясида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди, аммо комадан уйғонмади. Бир неча кундан кейин оила Руизни ҳаётни қўллаб-қувватлаш ускунасидан олиб ташлашга қарор қилди. Маълум бўлишича, Франциско параллель равишда спорт ва мотоциклларга ҳам иштиёқманд бўлган. У мотоциклларни таъмирлаш устахонасига ҳам эга эди.


8. Жанглар 12 раундга қисқартирилишига сабаб бўлган 3 ўлим

Сўнгги бир неча йил ичида содир бўлган бир қатор фожиалардан олдин, 1982 йилда 23 ёшли кореялик Ким Дук Кунинг ўлими энг катта резонанс эди. Енгил вазнда WВА йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Рэем Манчини билан АҚШда ўтказиладиган 15 раундлик жангдан бир неча кун олдин у Лас-Вегасдаги меҳмонхонасининг кўзгусига худди нима бўлиши олдиндан сезгандек: "Ё ҳаёт ёки мамот", - деб ёзган эди.


Жангнинг 14-раундида Ким кучли зарбани ўтказиб юборди ва бошининг орқа қисми билан йиқилди. У ўрнидан турмоқчи бўлди, бироқ ҳакам жангни тўхтатди. Кийиниш хонасида Ким комага тушди ва шифохонада докторлар субдурал гематомани аниқладилар. Афсуски, операция ёрдам бермади. Айбдорлиги туфайли жанг ҳаками Ричард Грин 1983 йилда ўз жонига қасд қилди ва ўғлини йўқотганидан тўрт ой ўтгач, онаси ҳам ўз жонига қасд қилди. Рақиби - Манчини бироз вақт рингга чиқишни истамади. Шундан сўнг бокс ташкилотлари қоидаларни қайта кўриб чиқишга қарор қилишди, жанглар давомийлигини 15 дан 12 раундгача қисқартиришди.


Руҳ 36 соатдан сўнг танани тарк этди


Бу фожиали рекордни панамалик WВО чемпиони Педро Альказар ўрнатди. У 2022 йил 22 июнда у мексикалик Фернандо Монтиэлга қарши ҳимоя жанги ўтказди. Альказар ҳар бир раундда кўпроқ зарба ўтказиб юборарди ва 6-раундда ринг арқонига осилиб қолди. Шундай бўлсада, панамалик чемпионлик камарини яқин орада қайтариб олиш ҳақида ўйларди. Ва жангдан бир кун ўтгач, Педро Лас-Вегасдан учиб кетишга тайёрланаётганида, меҳмонхона хонасида душ қабул қилаётганда ҳушини йўқотди. Уни қутқариш учун қилинган барча уринишлар бесамар кетди. Альказар жанг тугаганидан кейин 36 соат ўтиб вафот этди - бу бокс тарихидаги энг узоқ вақтдан сўнг боксчининг миясигақон қуюлиши эди.  Дафн маросимида тобут кўтарганлар орасида яна бир афсонавий панамалик, бир неча вазн тоифаларида жаҳон чемпиони Роберто Дюран ҳам бор эди.

10. АҚШ телевидениесида 10 йил давомида бокс намойиши тақиқланишига сабаб бўлган ҳалокат


Рўйхатдаги охирги фожиа эса бир пайтлар миллионлаб одамларни ларзага солган ва 10 йил давомида боксни экранлардан олиб ташлаган ҳалокатли жангдир. 1962 йил 24 мартда афсонавий Маdisan Square Garden аренасида Эмиль Гриффит ва Бенни Парет ўртасида жанг ўтказилди, улар ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионини аниқлаб беришлари керак эди. Ўша пайтда чемпионликни қўлга киритган кубалик Парет олтинчи раундда жангни деярли якунлади, аммо гонг америкаликни қутқариб қолди. Натижада баҳс 12-раундгача етиб борди, Гриффит фурсатдан фойдаланиб, рақибини бурчакда сиқиб қўйди ва деярли қаршилик кўрсатмаган рақибига ўнлаб зарбалар берди. Ва бир дақиқадан кўпроқ вақт ўтгач, ҳакам бу вазиятга аралашди. Бу вақтга келиб, 25 ёшли Парет аллақачон ҳушини йўқотган эди ва уни замбилда рингдан олиб чиқишди.


Аренадан кубалик дарҳол касалхонага юборилди, аммо спортчи аллақачон чуқур комага тушиб қолган эди. Орадан ўн кун ўтгач, кубаликнинг юраги тўхтаб қолди. Телевизион эшиттириш туфайли Маdisan Square Garden'даги фожиани бир неча миллион киши томоша қилди. Жангнинг сўнгги сониялари бир неча бор такрорланди, бу жамиятда норозилик туғдирди, чунки болалар бу зўравонликни томоша қилишди. Бу баҳсни экранлардан олиб ташлаш талаби бор эди ва кейинги ўн йил давомида Америкада бокс жонли эфирга узатилмади. Ушбу жангни бошқарган ҳакам эса яна бир бор рингга чиқиш учун ўзида куч тополмади.


Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг