UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Абдусатторов, Мадаминов ва бошқалар. Тошкент мезбонлик қилаётган "UzChess Cup" шахмат турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:48Пойтахтимизда яна бир IJF турнири ўтказилади 0 18:23Жавоҳир Синдаров Гукешга қарши ўйин учун тайёргарликни қачон бошлашини айтди 0 17:41Оқ уйдаги UFC турнири, Энниснинг қайтиши ва Нурсултоннинг Бокудаги жанги. Июнь ойидаги йирик жанглар рўйхати билан танишинг 0 17:07Манба: Шаҳбоз Умаров Қозоғистонда 0 16:37Пара каноэчиларимиз Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 16:03Двалишвили — Сехудо жанги Грузиядаги RAF турнирига кўчирилди 0 15:27Михаил Шайдоров: Қозоғистонда муҳокамалар марказига айланган тарихий Олимпиада чемпиони (Мутолаа учун) 0 14:51Бразилия футбол федерацияси Неймарнинг саломатлиги бўйича баёнот берди 0 14:18Муроджон Аҳмадалиев собиқ жаҳон чемпионига қарши жанг ўтказиши мумкин 0 13:43Баҳодир Жалолов IBF рейтингида кўтарилди 0 13:17ATP рейтинги. Султонов 183 поғонага юқорилади. Теннисчиларимиздан бири 196 ўринга пастлади 0 12:49ЖЧ-2026 очилиш ўйинини бразилиялик ҳакамлар бошқаради 0 12:22Разамбек Жамалов RAF Лигасидаги дебют жангига амалдаги UFC чемпиони билан бирга тайёргарлик кўряпти (ВИДЕО) 0 11:49Дана Уайт Оқ уй учун амалга ошмай қолган супержанг ҳақида гапирди 0

02 июл 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо чемпионлик камарини бой бериб қўйди

Теглар :  БоксХорнПакьяо
Филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни “Пэкмен” Пакяьо ўзининг профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Ҳозиргина якунига етган шиддатли жангда 38 ёшли Пакьяо (59-7-2, 38 KOs)нинг австралиялик 29 ёшли Жефф Хорн (17-0-1, 11 KOs)га қарши рингга кўтарилди. Австралиянинг Брисбен шаҳридаги стадионда, 40 000 дан зиёд мухлис кўз ўнгида ўтган жанг 12 раунд давом этди.  

Мэнни ярим ўрта вазн тоифасининг WBO йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Якунда ғолиб номи очколар ҳисобига кўра аниқланди. Уччала ҳакам ҳам бир овоздан 117-111, 115-113, 115-113 ҳисобида ғалабани Хорнга тақдим этишди.


Шу тариқа, Мэнни Пакьяо ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини бой бериб қўйди. Ўн икки раунд давом этган жангда гавда жиҳатидан устунликка эга бўлган мезбон боксчи тарихий ғалабага эришди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг