UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

30 янв 18:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энтони Жошуа Нигериядаги фожиали ЙТҲдан сўнг илк бор мухлисларга мурожаат қилди

Теглар :  Энтони Жошуа
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Нигерияда содир бўлган фожиали йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг илк бор мухлисларига мурожаат қилди.

Ушбу ҳалокат оқибатида унинг мураббийлари ҳалок бўлган эди.

"Бир кун келиб менинг ҳам навбатим келади [бу дунёдан кетишга]. Ва мен бундан қўрқмайман. Ҳатто у томонда мени икки ака-укам кутиб олишини ўйласам, хотиржам бўламан. Мен аввал ҳам яқинларимни йўқотганман, лекин бу сафар йўқотганларим йўлимда чап ва ўнг қўлим бўлган инсонлар эди. Мен ўзимни “катта йигит” деб ҳам англамабман. Чунки мен доимо улкан инсонлар билан ёнма-ён юрганман. Улар мени ҳимоя қиларди, тўсиб турарди, қалқоним эдилар.

Аммо миссия давом этиши керак. Мен ўз бурчимни ва улар ўз оилалари учун нима истаганини яхши тушунаман. Шунинг учун мақсадим — улар жисмонан орамизда бўлмаса ҳам, орзуларини амалга оширишга ёрдам бериш. Кечаси ва эрталаб дуо қилганимда, руҳан улар менга ёрдам беришини биламан. Чунки мени фақат жисмоний куч эмас, яна юқоридан бериладиган катта куч олиб ўтади.

Мен албатта дуо қиламан ва уларнинг оилалари учун орзуларини амалга оширишга ёрдам бераман. Ва фақат мен эмас. Биз катта жамоамиз, биродарлармиз. Улар бошлаган ишни, меросини ва орзуларини давом эттирамиз. Мен ўз дунёчамда нима қилишимни аниқ биламан", — деди Жошуа Ready to Fight нашрига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг