UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

21 июл 14:51
Янгиликлар

Токио-2020

"8 соатлик парвоз, аэропортдаги кутиш, ҳужжатлар ва ажойиб суратлар". Токиодан махсус мухбиримиз хабар беради (ФОТО)

Теглар :  Токио-2020
19 июль куни XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан “Boeing 787 Dreamliner” ҳаво кемасида 8 соатлик парвоздан сўнг, Нарита аэропортига келиб қўнди.

Кутиб олиш унчалик тантановор бўлмади. Гарчи самолёт аллақачон кўрсатилган манзилга келган бўлсада, ярим соатлардан сўнг, эшикка чиқиш рухсат этилди. Махсус тайинланган вакиллар делегация аъзоларини назорат пунктларига бошлаб боришди. Боши кўринмайдиган узун коридор четидан жой олдик. Масофани сақлаган ҳолда, навбатимизни кута бошладик. Назоратдан ўтиш учун навбат кутаётганлар кўп эди. Рейслар эса бирин-кетин келиб қўняпти. Кутишдан бошқа чора йўқ. Ҳамма кўрсатмаларни бажариши шарт эди. Бу орада бирин-кетин ҳужжатларни кўздан кечириш бошланди.

Тўғрисини айтганда, ҳужжатларимизда камчиликлар бисёр эди. Сафар олдидан гуруҳ аъзолари OCHA деб номланган ҳужжатни пунктма пункт тўлдириши шарт бўлган. Аммо бу енгил иш эмас экан. Спорт журналистлари (10 нафар)   дан биронтаси ҳам электрон шаклдаги бу кўрсатмаларни тўлиқ бажара олмади. Бу дастурнинг ўзида чалкашликлар чиқиб қолди. Хуллас, бу OCHA дегани аэропортда ҳам додимизни берди. Роса қийналдик. Айниқса, тил билмаганлар азобини тортди.

Бу билан иш тугамади. Пандемия туфайли бир неча назорат пунктларидан ўтишимиз, ҳужжатларни расмийлаштириш зарур эди.

Чалкашликлар, талашиб-тортишишлар, кутиш роса чўзилди. Нарита аэопортида 10 соатга михландик. Олимпия ўйинларини ёритиш истагида Токиога ташриф буюрган журналистлар учун меҳмонхона аэропортдан 70-80 километр узоқликда экан. 2 соат деганда мўлжалдаги маконга етиб келдик.

Гарчи қоронғи тушиб қолган бўлсада, атрофнинг тоза ва озодалигини ҳис қилиш қийин эмас. Атроф кўм-кўк. Баҳри дилинг очилади.

"Grand fresa" меҳмонхонасига жойлашдик. Бу меҳмонхонада асосан журналистлар жойлашган экан. Бу ердан матбуот марказига ҳам яқин дейишди.  

Бир-икки кун меҳмонхонада карантин нормаларини бажариш кераклиги айтилмоқда. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг