UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 15:10Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон шахматчиларининг иккинчи кунги ўйинларидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0

18 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №2: Жасурбек Латипов

Бугун Германиядаги жаҳон чемпионатида -52 кг вазн тоифасида жанг қиладиган Жасурбек Латипов ҳақида гаплашамиз.

1991 йилда туғилган Жасурбек учун ушбу жаҳон чемпионати биринчиси эмас. Енгил вазнли тезкор боксчи ҳисобланадиган Жасурбек бунгача икки маротаба жаҳон биринчилигида иштирок этган.

2011 йилда Бокуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси орадан икки йил ўтиб Алматида бўлган дунё биринчилигида финалгача етиб борган ва ўшанда Миша Алоянга имкониятни бой бериб қўйганди. Орада 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада чорак финалгача етиб бориб, моғулистонлик рақибга ютқазиб қўйганди.

Шундан сўнг ушбу вазн тоифасида терма жамоа йиғинларига Шаҳобиддин Зоиров жалб этила бошланди. Икки йил олдин Дохада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Шаҳобиддин илк жангидаёқ имкониятни бой бериб қўйганди. Рио Олимпиадасида эса Зоиров олтин медални қўлга киритгани ҳали ёдингиздан чиқмаган бўлса керак.

Ушбу вазн тоифасида Жазоир вакили Муҳаммад Флисси, кубалик Йосбани Вейтиа, қолаверса, ирландиялик Брендан Ирвайн, мезбон боксчи Хамза Тоуба ва қозоғистонлик Азамат Иссакулов Жасурбекнинг асосий рақиби ҳисобланади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Латипов Гаванада "WSB" жанглари доирасида "Uzbek Tigers" сафида Йосбани Вейтиага мағлуб бўлганди.

Шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида у Азамат Иссакуловни ярим финалда мағлубиятга учратди. Демак, Иссакулов ўша мағлубият учун қасос олишга ҳаракат қилиши аниқ.

Жасурбек Гамбург турнирига йўлланмани Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Вакилимиз ўша турнирда барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига қўшиб қўйганди.



Нисбатан совуққон ва оғир босиқ Жасурбек учун ушбу ЖЧ учинчиси ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи жаҳон чемпионатларида мос равишда бронза ва кумуш медалларни қўлга киритган спортчимиз учинчи уринишда навбат қайси медалга келганини яхшигина тушуниб турибди. Аммо, бу осон иш эмас. Латипов ушбу жаҳон чемпионатида камида ярим финалгача етиб бора олиши керак.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
18 авг 08:28:43
Bek
Мақола аввалгисига нисбатан яхши чиққан. Шу билан бирга, Жасурбек Латиповнинг асосий рақиблари ҳақида шу нарсани қўшимча қилиш мумкинки, Муҳаммад Флисси ва Йосбани Вейтиа шубҳасиз кучли рақиблар. Лекин Хамза Тоуба охирги Европа чемпионатида иштирок этмаган. Шунингдек, Брендан Ирвайндан кўра Белгиялик Даниел Асенов ва Англиялик Дин Фаррелларни асосий рақиблар сафига қўшиш мумкин. Бундан ташқари, Тошкентдаги Осиё чемпионати финалида иштирок этган Жанубий Кореялик Ким Ин Кьюни хам эсдан чиқармаслик зарур.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг