UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

16 сен 18:24
Янгиликлар

Футбол

"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида

Теглар :  Насаф
Бугун "Насаф" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасининг 1-тури доирасида Баҳрайннинг" Ал Халдия" жамоасига қарши майдонга тушади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

“Ал Халдия” Баҳрайн футболининг энг ёш клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа 2020-йил 27-октабрда ташкил этилган ва қисқа вақт ичида мамлакатнинг етакчи клубларидан бирига айланган.

Жамоа мухлислар орасида Лионс оф Баҳраин (Баҳрайн шерлари) номи билан танилган.

“Ал Халдия” ўз уй учрашувларини Риффа шаҳрида жойлашган Баҳрайн Миллий стадионида ўтказади. Мазкур арена 24 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

Клуб қисқа тарихига қарамай, Баҳрайн футболида бир қатор совринларни қўлга киритишга улгурган. “Ал Халдия” 2 карра Баҳрайн чемпиони, 2 карра Баҳрайн Қирол кубоги ҳамда 4 карра Баҳрайн Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

Жамоа 2022/23 ва 2023/24-йилги мавсумларда кетма-кет икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 2025/26-йилги мавсумда эса “Ал Халдия” чемпионлик учун сўнгги тургача кураш олиб борди ва 54 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Чемпион Ал Муҳаррақ 55 очко жамғарди.

“Ал Халдия” шу вақтга қадар Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий клуб мусобақаларида 15 та учрашув ўтказган. Баҳрайн вакили ушбу баҳсларнинг 5 тасида ғалаба қозонган, 4 учрашувда дуранг қайд этган ва 6 марта мағлубиятга учраган.

Жамоанинг Осиё майдонидаги энг яхши натижаси 2024/25-йилги мавсумга тўғри келади. “Ал Халдия” Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, нимчорак финалга қадар етиб борган. Ушбу босқичда жамоа Эроннинг Трактор клубига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берган.

Ўтган мавсумда эса “Ал Халдия” Осиё Чемпионлар Лигаси-2 гуруҳ босқичида Ал Аҳли, Андижон ва Аркадаг билан бир гуруҳдан жой олди. Баҳрайн клуби 6 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этиб, 6 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига чиқа олмади.

“Ал Халдия”ни айни пайтда хорватиялик мутахассис Горан Томич бошқармоқда. 49 ёшли мураббий фаолияти давомида Хитой, БАА ва Саудия Арабистони клубларида ҳам ишлаган.

Жамоа ёзги трансфер ойнасида таркибини сезиларли даражада кучайтирди. Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Патрик Масванганйи Орландо Пайретсдан “Ал Халдия” сафига келиб қўшилди. Шунингдек, шимолий македониялик ҳимоячи Дарко Велковски, марокашлик Абделҳак Ассал, Валид Саббар ҳамда хорватиялик Домагой Дрожек каби футболчилар жамоа сафига қўшилди.

Бундан ташқари, бразилиялик Глеисон Мореира ҳамда Баҳрайн терма жамоаси вакилларидан Меҳди Ҳумаидан ва Моҳамед Адел каби футболчилар жамоанинг муҳим ўйинчилари ҳисобланади.

“Ал Халдия” янги мавсумни ҳам юқори натижалар билан бошлади. Жамоа Баҳрайн чемпионатининг дастлабки турида Ал Нажмани 7:2, иккинчи турда АЪАлини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи турда эса Ал-Риффа билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа, Горан Томич шогирдлари дастлабки уч учрашувда 7 очко жамғариб, рақиблар дарвозасига 10 та гол киритди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган “Ал Халдия” — “Насаф” учрашуви бугун Баҳрайнда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг