UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

17 сен 12:05
Янгиликлар

Шахмат

Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди

Самарқанд мезбонлик қилаётган 2026 йилги FIDE Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Ҳиндистон терма жамоаси меҳмонхонага жойлашиш жараёнида кутилмаган муаммога дуч келди.

Жаҳон чемпиони Гукеш, Р. Праггнанандхаа ва жамоанинг бошқа аъзолари Самарқандга етиб келганидан сўнг меҳмонхона хоналарига жойлашиш учун беш соатдан ортиқ вақт кутишга мажбур бўлган.

Ҳиндистон эркаклар терма жамоаси сардори Сринатх Нараянан ҳамда гроссмейстер Видит Гужрати ижтимоий тармоқларда юзага келган вазиятдан норози эканини билдирган. Уларнинг таъкидлашича, жамоа учун амалга оширилган брон маълумотлари меҳмонхонага ўз вақтида етказилмагани сабабли айрим шахматчиларга дастлаб хоналар ажратилмаган.

Кейинчалик Ҳиндистон Шахмат федерацияси аралашуви билан муаммо бартараф этилган ва терма жамоа аъзолари меҳмонхонага жойлаштирилган.

Маълумот учун, Ҳиндистон терма жамоаси Самарқанддаги 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига 2024 йилги ғолиб сифатида ташриф буюрган ва ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг