08 фев 18:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман. WBA ўзбекистонлик яна бир машҳур боксчи иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди
WBA ташкилоти минимум вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони, таиландик боксчи Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берди.
Аҳамиятлиси, Ниятронгга бу сафар ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рақиблик қилади. Ташкилот томонлар келишувга эришиши ва музокаралар ўтказиши учун 30 кун вақт берди.
Маълумот учун, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу у учун 12-ҳимоя жанги бўлади. Ҳасанбой Дўсматов эса проф фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз WBA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, WBA ташкилоти ярим енгил вазн чемпионлиги учун ўзбекистонлик Отабек Холматов ва америкалик Раймонд Форд иштирокидаги жангга буйруқ берган эди.
Ҳавола :
Манба : WBA
Фикрлар