UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Богдан Гусков дўстининг жанги бекор қилинди 0 14:40Курашни мактаб спорти тизимига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди 0 14:19Макс Холлоуэй Махачев билан жанг ўтказишга тайёрлигини айтди 0 13:58"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди 0 13:37Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги босқичида қатнашишади 0 13:16Оқ уйдаги UFC турнири карди тайёр! 0 12:55Махачевнинг менежери Исламнинг мағлубияти йўқ UFC жангчисига қарши октагонга чиқишига муносабат билдирди 0 12:34Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади? 0 12:13Том Аспиналл қайтганини эълон қилди 0 11:52BNP Paribas Open. Раҳимова 1/32 финалга йўл олди. Энди уни дунёнинг тўртинчи ракеткаси кутмоқда! 0 11:31Mangu 2 турнирининг иккинчи жанги ҳам эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:10"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди 0 10:49Prague Masters. Абдусатторов пешқадамга қарши матч ўтказди 0 10:28Жастин Гэтжи Хабибга қарши жангидаги ҳақиқатни тан олди 0 10:07Ўсмирларимиз Cadet European Cup 2026 турнирига йўл олишди 0

17 июн 22:06
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова дунёнинг собиқ иккинчи ракеткасига қарши уч сетлик учрашув ўтказди

Германиянинг Берлин шаҳри мезбонлик қилаётганган нуфузли WTA турнирининг саралаш баҳслари ўтказиляпти.

Мукофот жамғармаси 780,637 долларни ташкил этувчи ушбу турнирнинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси қуръа натижасига кўра саралашнинг илк даврасида Вера Звонарёвага қарши кортга чиқди. 

Бир соату 36 дақиқа давом этган баҳсда саралашнинг 11-ракеткаси сифатида сараланган Абдураимова номдор рақибасига 2/6, 6/1, 2/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Вера 1, Нигина 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Звонарёванинг қўли баланд келди. 

Маълумот учун, россиялик 38 ёшли теннисчи ўз вақтида дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлган. Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, "Катта Дубулға" турнирларининг 5 карра (3 та жуфтликда, 2 та аралаш жуфтликда) ғолибаси, 24 та (12 таси яккаликда) WTA турнирлари чемпиони ҳисобланган Звонарёва айни пайтда дунё рейтингида 1232-поғонадан жой олган. Абдураимова эса дунёнинг 169-ракеткаси бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг