21 авг 16:52
Янгиликлар
Теннис
Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган
Россиялик теннисчи Рада Золотарёва бошқа мамлакатлар номидан ўйнаш бўйича қандай таклифлар олгани ва нега уларни рад этгани ҳақида гапирди.
— Сизга бошқа давлат байроғи остида ўйнаш бўйича таклифлар тушганми?
— Ҳа, яқинда менга Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон номидан ўйнашни таклиф қилишди. Яна Аргентинадан ҳам таклиф бўлган. Лекин мен аниқ бошқа давлатга ўтмайман, чунки Россия учун ўйнашни яхши кўраман. Ҳақиқатан ҳам таклифлар бўлган, аммо мен ҳар доим уларни рад этганман, чунки ўз мамлакатим номидан иштирок этиш менга ёқади, — деди Золотарёва.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар