UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

11 апр 14:40
Янгиликлар

Кураш

“Адолат” СДП билан ҳамкорликда мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида мусобақа ташкил этилди.

Федерация ва партия ўзаро аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий спорт турларига бўлган эътиборни ошириш мақсадида меморандум имзолаган эди. 

Ушбу келишув доирасида айни пайтда жойларда Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан миллий белбоғли кураш бўйича “Адолат кубоги” мусобақасининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. 

Хусусан, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши ҳамда Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида 2000-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида белбоғли кураш бўйича олтита вазн тоифасида шаҳар босқич баҳслари бўлиб ўтди.     

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувда Мансур Содиқов (55 кг.), Шавкат Сулаймонхўжаев (60 кг.), Шаҳзод Улуғбеков (66 кг.), Мангуберди Имянов (71 кг.), Жаҳонгир Воҳидов (77 кг.), Абдулатиф Каримов (83 кг.)лар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. 

Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Равшан Дастиров томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Маълумот учун, “Адолат кубоги” номли мусобақанинг Республика финал  босқичи 17 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг