UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

12 янв 15:19
Янгиликлар

Таэквондо

"Африкада биз кўчада жанг қиламиз, онам эса кийимларимни яшириб қўярди". Олимпиадада Шокинни мағлуб эта олган спортчи билан ИНТЕРВЬЮ

Теглар :  Таэквондо
Таэквондочи Абдул Раззоқ Иссуфу Нигер давлати тарихига Олимпиадада олтин медални қўлга киритган илк спортчи сифатида ўз номини ёзиб қўймоқчи.

+80кг вазн тоифасида даянга чиқадиган Иссуфу 2016 йил Риода ўтган олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлганди. 

"Мен Токиода Нигер давлати халқи учун олтин медални ютмоқчиман. Ҳар куни уч маҳал машғулот ўтказяпман, ўзимни аямаяпман. "Қариганда қийналмаслик учун, ёшликда қийналиш керак" деган мақолга амал қиляпман. Африкада биз кўчада жанг қиламиз. Сен энг кучлиси бўлишинг керак. Бироқ мен болаларга кўчада эмас, даянда жанг қилиш керак деб айтаман. 

Қариндошим айнан шу спорт билан шуғулланаётганда эҳтиётсизлик туфайли вафот этган. Шундан кейин ўз пулимга сотиб олган таэквондо кийимини онам яшириб қўйган. 2011 йилда мени терма жамоага қабул қилишганини эшитгач бироз юмшаган. Ўсмирлик чоғимда ота-онам вафот этишган. 2016 йил Риода кумуш медални қабул қилиб олганимда ота-онам ҳақида ўйлагандим. Улардан доим миннатдорман", - дейди Абдул Раззоқ Иссуфу Agence France-Presse нашрига. 

Маълумот учун, Нигер давлати 1964 йилдан буён ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиб келади. Ҳозирга қадар ушбу мамлакат спортчилари жами 2та медални қўлга киритишган: 1972 йил боксчи Иссака Даборг бронза, 2016 йил таэквондочи Иссуфу кумуш медаль. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг