UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

29 апр 07:22
Янгиликлар

Шахмат

"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман"

Жавоҳир Синдаровнинг ёрқин ўйини кўпчиликни уни Гарри Каспаров, Михаил Таль каби классиклар билан солиштиришга ундади.

Аммо унинг ўзи интервьюларда бошқача ёндашувни тан олади: у классикларнинг партияларини чуқур ўрганмаган, китоб ўқишни ҳам унчалик ёқтирмайди. Бу эса бугунги шахмат тайёргарлиги қанчалик ўзгарганини кўрсатади.

Халқаро шахмат федерацияси бош директори Эмил Сутовскийнинг айтишича, бугунги кунда бундай ёндашув ноодатий эмас:

"Ҳозир бошқа давр, имкониятлар ҳам бошқа. Накамура ҳам 20 йил олдин Смислов партияларини билмаслигини айтганди. Аслида, ўтмиш гигантлари партияларида “сирли билим” йўқ. Бу шунчаки яхши тизимлаштирилган тажриба.

Буюк шахматчиларнинг партиялар тўплами ўрганиш учун қулай материал, холос. Масалан, мен ҳозир ҳам 2400 гача бўлган ўйинчиларга Рубинштейн партияларини тавсия қиламан. Чунки у стратегик фикрлашни жуда аниқ кўрсатади. Лекин бу ягона йўл эмас.

Шахматни фақат китоб орқали ўрганиш даври аллақачон ўтган. Бу ўзгаришлар ҳам кеча бошланган эмас.

Бугун деярли ҳеч ким Ботвинник каби тайёргарлик қилмайди. Яъни, ҳеч ким партияга 20 дақиқа пиёда юриб келмайди, деярли ҳеч ким ўйин тугаши биланоқ таҳлил қилишдан қочмайди, кам одам гимнастика билан шуғулланади.

Компьютерлар пайдо бўлгач, ўтмиш буюк шахматчиларининг партияларидаги кўплаб хатолар очилди ва уларга бўлган “мутлақ ҳурмат” камайди. Шу билан бирга, йилига юзлаб офлайн ва минглаб онлайн партиялар ўйнаш имконияти пайдо бўлди. Бу эса схемаларни ўйин орқали ўзлаштиришга олиб келди.

Буларнинг барчаси рост, аммо масаланинг икки муҳим томони бор.

Биринчидан, фақат жуда катта истеъдод эгаларигина бу тарқоқ билимларни тизимлаштира олади. Қолганлар учун эса “кўп ўйнасанг ривожланасан” деган маслаҳат ишламайди. Бунинг учун Синдаров, Фирузжа ёки Накамура даражасида бўлиш керак. Ва ҳатто улар ҳам мураббийлар билан ишлайди.

Иккинчидан, шахмат маданиятини сақлаб қолиш жуда муҳим. Агар амалий фойда бермайдиган ҳамма нарса олиб ташланса, шахмат ўз қадриятини йўқотиб,оддий ўйин даражасида қолиб кетади.

Бундай кўнгилочар ўйинчиларга эса томоша учун пул берилади. Уларни президентлар кутиб олмайди, давлатлар уларга маблағ ажратмайди. У ерда обрў муҳим эмас, фақат кўришлар сони муҳим. Шахмат эса бошқача. У мураккаб, уни томоша қилиш осон эмас, шунинг учун биз бошқа ўйинлар билан тўғридан-тўғри рақобат қила олмаймиз.

Албатта, бу Синдаровнинг вазифаси эмас. Шахматчининг вазифаси яхши ўйнаш. Ва у буни жуда яхши қиляпти. 

Шунга қарамай, топ ўйинчилар шахматнинг нуфузи ҳақида ҳам ўйлаши керак.

Масалан, Праггнинг “биз ҳам оддий одамлармиз, шунчаки яхшироқ ўйнаймиз” деган гапи ёқимли эшитилади. Лекин бу ҳамма учун тўғри эмас ва стратегик жиҳатдан шахматга зарарли бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, ёшларни танқид қилиш ҳам нотўғри. Биз бу "20 ёшлилар"дан ортиқча нарса кутиб юборяпмиз. Шу туфайли, улар аллақачон жуда катта иш қилётганини, яъни олдинги авлодга қараганда деярли икки карра кўпроқ вақтини шахматга сарфлаётганини эътибордан четда қолдиряпмиз. 

Лекин агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан албатта шахсан гаплашиб қўяман”.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг