UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

04 окт 10:52
Янгиликлар

Волейбол

АГМК волейболчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашиш учун Таиландга жўнаб кетди

Теглар :  ВолейболАГМК
Шу йилнинг 8-15-октабр кунлари Таиланднинг Нахон Ратчасима шаҳрида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Унда Ўзбекистон чемпиони сифатида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг АГМК жамоаси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Вакилларимиз клублар ўртасидаги қитъа чемпионатига Туркия орқали 13 нафар спортчи, уч нафар мураббийлар штаби вакиллари ҳамда делегация раҳбари бошчилигида жўнаб кетишди.

Мусобақада жами 10та клуб икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади. АГМК жамоаси «Б» гуруҳида Эроннинг «Сиржан Фулад», Қатар чемпиони «Ал-Араби», Таиланднинг «Даймонд» ҳамда Филиппин вакили «Ребиско Филиппинес» клублари билан ўзаро мусобақалашади.

«А» гуруҳидан эса «СEБ Спортс Клуб» (Шри-Ланка), «Буревестник» (Қозоғистон), «Казма Спорт Клуб» (Қувайт), «Соутҳ Гас Клуб» (Ироқ) ҳамда «Нахон Ратчасима» (Таиланд) жамоалари ўрин олган.

Бўлажак ўйинларда вакилларимизга омад тилаймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг