UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

12 июн 17:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ака-ука Поллар дунёни ҳайратга солмоқда: улар бокс ва UFC афсоналарини ром қилди, промоутерлар эса ғазабланмоқда

Флойд Мейвезер ва Логан Пол ўртасидаги жангдан сўнг бир неча кун ўтди, аммо у ҳақида аввалгидан ҳам кўпроқ гапиришмоқда.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ: очиқ жанг ва тахмин қилинган цирк ажойиб ва муросасиз қарама-қаршиликка айланиб кетди.

Аммо энг муҳими "YouTuber" ҳайратда қолдирди, ҳатто бундай курашни ашаддий танқидчилари ҳам тан олишди: Логан Пол шунчаки ёмон эмас, балки ҳақиқатан ҳам яхши курашчи. У акаси Жейк билан боксни бутунлай ўзгартириб юборганга ўхшайди. Бунинг яхши ёки ёмонлигини аниқлаймиз.


Кўпчилик ака-ука Поллар боксни обрўсизлантирганига ишонмоқдалар, аммо аслида бунинг акси. Бу унинг ўзига хослиги

Жангдан бир неча кун ўтиб блоггер ғалаба қозондими? Пол шундай кучлими ёки Мейвезер аввалгидек эмасми? Реванш бўладими? Ушбу YouTuber’лар ҳақиқий жаҳон чемпиони бўлишлари мумкинми? Флойд Мейвезернинг Менни Пакьяога қарши жангидан кейин ҳам бундай ҳолат бўлмаган. Мейвезер - Конор жангидан сўнг шунга ўхшаш нарса юз берди, аммо, албатта, бундай ҳаяжон йўқ эди.


Бундай саволлар замонамизнинг асосий боксчилари: Канело, Ломаченко, Усик, Пакьяо ёки Жошуанинг жангларидан сўнг берилмайди. Бундан ҳам кўпроқ: одамлар уларга умуман аҳамият бермайдилар, уларни қизиқтирмайди. Аммо қандайдир сабабга кўра ака-ука Полларнинг жанглари ҳатто, ҳеч қачон бокс кўрмаган аёлларни ҳам қизиқтиради. Ва нима учун? Жавоб оддий. Чунки ҳар биримиз ўзимизни Жейк ва Логан Поллар ўрнида бемалол тасаввур қила оламиз. Бир неча йил олдин сиз қўлқоп киймаган бўлсангиз ҳам, Мейвезер билан ўн миллионлаб доллар учун курашдан воз кечасизми?

Деярли бутун ҳаёти давомида жанг қилишга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одам энди ўз даври ва яқин ўтмишнинг энг яхши боксчиси билан курашди. Бу ажойиб. Бунинг учун боксни севиш керак ва уни обрўсизлантириш ҳақида жар солмаслик керак.

Бундай жанглар уни обрўсизлантирмоқда деганлар шунчаки бошқа бир нарсани билишмайди: ака-укалар футбол, баскетбол, хоккей ва эҳтимол, кёрлинг спорт турида бу қадар машхур бўлиши мумкин эмас эди. Негаки, бу ерда маълум бир база керак: болаликдан бу билан шуғулланиш лозим, ҳеч бўлмаганда асосий жамоанинг ўйинида захира сифатида чиқиш учун, бола мактабидан иккинчи жамоага қадар барча даражаларни босиб ўтиши талаб этилади. Агар сиз юқорида санаб ўтилган спортга, масалан 15 ёшда келган бўлсангиз, шунчаки вилоят миқёсида чиқиш имконига эга эмассиз. Биз ўзимизни Месси ва Роналду билан расмий ўйинда бир майдонда, Леброн ва Карри билан баскетбол майдонида улар билан бир хил даражада тасаввур қила олмаймиз. Бокс бундай имкониятни тақдим этади ва бу биз уни янада кўпроқ севишимиз керак. Поллар боксни оммалаштиришда ҳозирги юлдузларга қараганда анча кўп иш қилишди. Али, Фрейзер ва Тайсонни афсона сифатида биладиган юқори авлод мухлислари буни қабул қилишлари жуда қийин. Парадокс шуки, улар бугун бокс ўлган деб карнай чалаётган биринчи одамлардир.

Аммо ака-укаларнинг энг ашаддий танқидчилари ҳам уларнинг жанглари ҳозирги юлдузлар иштирокидаги жангларни томоша қилишдан кўра яхшироқ эканлиги ҳақида баҳслашишлари эҳтимолдан йироқ эмас. Уй қоғози чемпионларини томоша қилиш ҳеч кимни қизиқтирмайди. Шу маънода ака-укалар бокс оламида мусаффо ҳаво нафасидир.



ММА ва бокснинг асосий промоутерлар блоггерларни шафқатсиз танқид қилмоқда. Улар одатий ҳасаддан яратилган динозаврларга ўхшайди

Логан Пол ва Флойд Мейвезер ўртасидаги жангдан сўнг энг қизиқ нарса - қанча одам пуллик трансляцияни сотиб олгани ва ҳатто уларнинг ҳар бири неча миллион олиши ҳақидаги маълумотни кутиш эмас, балки жангчилар ва промоутерларнинг реакцияларини ўқиш эди. Башорат қилинганидек, биринчиси UFC бош мураббийи Дана Уайтнинг фикри эди:

“Бу боксга ўхшамасди. Аммо бундай жанглар учун доимо талаб бўлади. Бундай жангни томоша қилиш учун ҳар доим 50 доллар тўлашга тайёр одамлар бўлади. Агар Ким Кардашьян Аманда Нуньес билан жанг қилмоқчи бўлса, нима бўлишини тасаввур қила оласизми? Сизнингча, бу жанг қай даражада яхши бўлар эди?”

Биринчидан, Дана промоутер сифатида Аманда Нуньес ва Ким Кардашьян ўртасидаги кураш блоггернинг Мейвезерга қарши жангидан кўра кўпроқ қизиқиш уйғотишини тушуниши керак. Дарвоқеа, Нуньес аллақачон социалистни курашга чорлаган. Иккинчидан, масалан, CМ Панк (UFC’га рестлингдан келган), Мейвезер билан жанг қилган ўша Конорни эсламайди. Эҳтимол, биринчиси UFC дунёси учун унинг Полига айлана олмаган, иккинчиси Уайтга шахсан катта пул олиб келишга муваффақ бўлган.


UFC’нинг янги юлдузи Фрэнсис Нганнунинг фикрлари бунга жуда мос келади:

“0:1 ҳисоби қайд этилган Логан Пол шоу-бокс баҳсида 20 миллион доллар ишлаб топди, деб ўйлаш ақлга сиғмайди. Биз нима қиляпмиз?”

Жавоб ҳам аниқ. Ундан Полга қарши 20 миллионлик жангга рози бўладими ёки йўқми деб сўрашнинг ҳожати йўқ, ҳатто бунинг учун Уайтни, UFC’ни ва умуман барча ММА’ни узоқ абадиятга юборишингиз керак эди. Ахир у ҳеч қачон Мейвезер билан “цирк”нинг 8-раундида блоггердан кўпроқ пул ишлай олмайди.  Уайтнинг жамоасидаги Жо Роган ва Даниэл Кормье шоунинг барча иштирокчилари ўртасида шляпаларини ечишди. Бу борада ҳеч ким баҳслашмайди. Гап бу ерда эмас, балки оммага қанчалик қизиқ эканлиги ҳақида. Бунинг ҳаммаси яхши ёки ёмонлигини айтиш керак эмас. Бу шунчаки оддий.



Аммо Уайт промоутерлар дунёсининг бошқа гиганти - Боб Арумдан устун келди:

“Бу қандайдир ҳазил. Бу фарс. Мен 50 доллардан кам ҳақ тўламаган бўлар эдим, ҳатто бунинг учун 5 цент ҳам тўламаган бўлардим. Бироқ жангда ҳеч ким бу иши қилмади, чунки ҳаммаси сценарийда ёзилган эди”.


Декабрь ойида Боб 90 ёшда тўлади ва у фақат Али, Форман ва Де Ла Хойя, Мейвезернинг карьерасини яратди. Арум 60-йилларда яхши натижаларга эришди ва ҳозирда қилаётган асосий нарса - бу пулни ҳисоблаш. Агар у ушбу жангни ташкил қилишда иштирок этганда эди, ҳар бир интервьюсида бу бокс учун нақадар ёрқин ва ажойиб эканлигини айтар эди. Буларнинг барини тўғри тушунадиган одамлар эса: вақт бир жойда турмайди. Кеча баъзи бир қаҳрамонлар бор эди, бугун бошқалар. Ва бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деб айтишади. Уайт ва Арум бу йўлда энг оддий ҳасадгўй динозаврларга ўхшайди. 


Бокс афсонаси Жорж Форман Мейвезер - Пол тўқнашувини мукаммал тасвирлаб берди:

“Энг эътиборли томони шундаки, менга ушбу кўргазмали жанглар рақобатбардош жанглар деб аталадиган нарсаларга қараганда кўпроқ ёқишни бошлади, чунки бу жангларда ўйин-кулги мавжуд эмас. Мейвезер шинавандага айланди. Буни қачон кўргандик? Ва Пол бундай жеблари билан худди Уилт Чемберленга ўхшайди. Бу ёқимли.

Бу йигитнинг жозибали нарсаси бор, билмайман, бу қаердан. Аммо мен ҳайратда қолдим. Мана, мен Олимпиаданинг олтин медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиониман ва бу жангнинг бир сониясини ҳам ўтказиб юбормадим. Бир дақиқага ҳам чалғишга қўрқдим. Бу мен учун ҳайратланарли оқшом бўлди. Мен буни тасаввур қилмаганман. Менга ишонинг. Баъзилар: “Мен телевизорни ўчираман”, деди. Мен телевизорда қолдим, чунки Мейвезер уни ҳар қандай сонияда нокаутга учратиши мумкин деб ўйлардим, кейин болакай жебдан фойдаланди, устунлик қила бошлади. Унда Мейвезер тажрибаси йўқ, лекин у тажрибаси туфайли устунлик қилди.

Арум ва Уайт танқиди? Биласизми, дунёда ҳамма нарса ўзгариб бормоқда. Агар бошқалар қаторида ўзгармасангиз, шунчаки ортда қоласиз”

Шубҳасиз, биз ҳаммамиз бундай ака-укаларнинг бир нуқтада пайдо бўлишини истардик. Тўғри, жамоатчилик қизиқиши ва шов-шувдан ташқари, жуда муҳим жиҳати шундаки, улар рингда оддий эмас, балки ҳақиқий жангчиларга ўхшайди. Бунинг учун сиз нафақат YouTube’да янги видеоларни ёзибгина қолмай, балки жуда кўп машқ қилишингиз керак. Ака-ука Поллар ва бизнинг ўртамиздаги фарқ фақат шу ерда эканлиги аниқ.

Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА таржимаси




Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 июн 18:23:00
Mironsho Jabborov
Essiz vaqt... tarjima qilishga, uni post qilishga, uni o'qishga va axmoqqa o'xshab kament yozishga ketgan vaqt, essiz
   
12 июн 23:48:43
Ikrom0885
Bu hammasi katta pul topish uchun Meyvezer aytgandek Bankni qonuniy o'marish bb qoldi afsuski Boks Masqarabozlik bb qolyabdi afsuski Dana Uaytdek Raxbar kerak Muxlislarni ham o'ylash kk faqat cho'ntakni emas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг