UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0

17 янв 07:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Акбар Исломбоев кейинги жангини Абу-Дабида ўтказади, рақиб ҳам маълум

Ярим енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Акбар Исломбоевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.

26 яшар ҳамюртимиз 31 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳри мезбонлик қиладиган UAE Warriors 67 турнирида иштирок этади. Унга ўша куни Озарбайжон вакили Али Гулиев рақиблик қилади.

Жанг мусобақанинг co main event (иккинчи асосий беллашуви) мақомида ўтади.

Маълумот учун, Акбар Исломбоев сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШдаги LFA 219 турнири доирасида австралиялик Исаак Томпсонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. Унинг ҳисобида жами 10 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор. Акбар билан тенгдош Али Гулиев эса фаолияти давомида 9 та жанг ўтказиб, 8 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг