UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 сен 11:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Актенге Кеунимжаевани табриклаймиз!

Бугун аёллар кураши баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган истеъдодли спортчимиз Актенге Кеунимжаева ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Актенге Кеунимжаева 1999 йил 19 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида дунёга келган. Аёллар кураши бўйича -53 кг вазн тоифасида курашадиган спортчимиз 2019 йил Хитой, 2020 йил Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори. Ҳозирда Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Мураббийи - Айнура Жапакова. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда курашчилар номидан Актенге Кеунимжаевани бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, халқаро мусобақаларда ҳамиша шохсупага кўтарилишини тилаймиз.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг