UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0

15 янв 16:52
Янгиликлар

Футбол

"Ал Иттиҳод" Мессини исталган шартлар асосида сафига қўшиб олишга тайёр

Саудия Арабистони клуби президенти Анмар Ал Ҳайли очиқ баёнотида Мессини жамоасида кўришни орзу қилишини ва бунинг учун мисли кўрилмаган шартларга боришга тайёрлигини айтди.

Аргентина суперюлдузи ўтган кузда "Интер Майами" билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирганига қарамай, Саудия Арабистонида буни яширишмаяпти: агар 38 ёшли ҳужумчи бир куни клубини алмаштириш ҳақида ўйлаб қолса, у ерда уни очиқ қучоқ билан кутиб олишади.

Ал Ҳайлининг сўзларига кўра, "Ал Иттиҳод" учун замонавий футболнинг энг етук ўйинчиси билан музокараларда молиявий чекловлар мавжуд эмас. Клуб раҳбари Мессига исталган муддатга, ҳатто умрбод шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр эканини, шунингдек, маош масаласида тўлиқ эркинлик бериш мумкинлигини таъкидлади.

"Мени рақамлар қизиқтирмайди. Мен фақат битта нарсани хоҳлайман — Месси "Ал Иттиҳод" либосини кийишини. У — тарихдаги энг улуғ футболчи", – деди Ал Ҳайли.

Лионель Месси 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ҳалигача MLS'нинг асосий рамзи бўлиб қолмоқда. Бироқ Саудия Арабистонида, агар афсона қитъани ўзгартиришга қарор қилса, кейинги қадамни ташлашга аллақачон тайёр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг