UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

21 июл 13:40
Янгиликлар

Каратэ

Аламжон Муллаев Осиё каратэ федерациясининг 1-вице президенти этиб қайта сайланди

Малайзияда Осиё каратэ федерацияси (AKF)нинг ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) президенти Антонио Эспинос, WKF Бош котиби Тосихиса Нагура раҳбарлигида ўтган Конгрессда бир қатор масалалар муҳокама қилинди ҳамда Ижроия қўмитанинг янги аъзолари сайланди. 

Унга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари генерал-майори Нассер Алразуқи AKF президенти лавозимидаги фаолиятини янги тўрт йиллик муддатда ҳам давом эттиради. 

Қувонарлиси, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси ўринбосари Алламжон Муллаев ҳам янги тўрт йиллик муддатга Осиё каратэ федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди. Аламжон Тўхтасинович ушбу лавозимга Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати доирсига Конгрессда сайланган эди. 


Президент: генерал-майор Насер Алразуқи (БАА)

Биринчи вице-президент: Аламжон Муллаев (Ўзбекистон)

Иккинчи вице-президент: Рашид Ал Али (БАА) 

Учинчи вице-президент: Муҳаммад Али Рустам (Малайзия)

Бош котиб: Че Куонг Йим (Макао)

Ижроия қўмита аъзолари: Курихара Шигео (Япония), Адел Айдан Гайлан (Ироқ), Бхарат Шарма (Ҳиндистон), Сарсинбай Абдулаев (Қозоғистон), Ву Сон Ха (Вьетнам), Мушриф Али Алшеҳри (Саудия Арабистони), Чжан Чжи (Хитой), Манар Шат (Иордания).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг