UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0 12:23Жастин Гэтжи ESPY мукофотини боксчига бой берди 0 11:58Конор Макгрегор: "Холлоуэй билан жанг "ўтказилмаган" деб топилиши керак" 0 11:26Марадонанинг ЖЧ-1986даги сардорлик боғичи яхшигина суммага сотилди 0

04 сен 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Перейра UFC билан можаро бўлганини тан олди

Теглар :  Алекс Перейра
UFC собиқ чемпиони Алекс Перейра ижтимоий тармоқдаги аккаунти бузилмаганини, фаолиятини тугатиш ҳақидаги хабарни ўзи ёзганини тан олди.

Бразилиялик спортчининг сўзларига кўра, у ўзининг чемпионлик имкониятини собиқ чемпион Иржи Прохазкага беришлари мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарган. Аммо у тезда бу хабарга ишонганидан афсусланган, чунки вазият ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган.

"Бироз тушунмовчилик бўлди. Чунки ҳаммасини ижтимоий тармоқдан билдим ва жаҳлим чиқиб, ўша хабарни ёздим. Кейин эса афсусландим. Хато қилдим, чунки музокаралар ва жараён қайси босқичда эканини билмасдим. Бу лагер, менежмент ва UFC ўртасидаги тушунмовчилик натижаси бўлди. Бу UFCнинг айби эмас", — деди бразилиялик Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

"У шошма-шошарлик билан иш қилди. Менежеримиз билан маслаҳатлашмасдан ва Хантер Кэмпбеллдан вазиятни сўрамасдан шошиб қолди. Фақат интернетдан кўриб, ўзини хафа ҳис қилди. Чунки унга навбатдаги чемпионлик жанги ваъда қилинган эди, у эса бошқача хабар кўрди. Аммо охир-оқибат барибир ҳаммаси ойдинлашди", — деди унинг мураббийи Плинио Круз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг