UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

01 апр 12:39
Янгиликлар

Бошқалар

Алишер Усмонов юртимизда коронавирусга қарши кураш йўлида 20 миллион АҚШ доллари ажратди

Асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Алишер Усмонов юртимизда коронавирусга қарши курашда олиб борилаётган ҳаракатни қўллаб-қувватлаш йўлида ўз ҳиссасини қўшди.

Усмонов ушбу саъйи ҳаракатлар учун 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни беғараз ҳадя қилмоқда.

"Таниқли тадбиркор, меценат Алишер Усмонов ҳам давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига ўз ҳисобидан хайрия маблағлари ўтказаётган сахий юртдошларимиз қаторида шу кунларда жадаллик билан бунёд этилаётган мазкур касалхона қурилишига баҳолиқудрат ўз ҳиссасини қўшиш ниятида ушбу шифохонани энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун 20 миллион доллар миқдорида маблағни ажратди.

Бу маблағ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди ва халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан бунёд этилаётган мазкур касалхонани зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилади", – дейилади хабарда.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва вилоятида катта ҳудудлар карантинга олинадиган инсонлар учун махсус жойларга айлантирилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг