UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 мар 13:26
Янгиликлар

Теннис

Алькараз амалдаги чемпионни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Кейинги тўсиқ - Надаль!

Индиан-Уэллсда давом этаётган мавсумнинг илк "Мастерс" турнирида яна бир чорак финал учрашуви якунланди.

Жаҳоннинг 19-ракеткаси испаниялик Карлос Алькараз АТР рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқди. 1 соату 40 дақиқа давом этган учрашувда 18 ёшли Алькараз турнирнинг амалдаги чемпионини 6/4, 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Рафаэль Надальнинг издоши дея қаралаётган испаниялик ёш истеъдодли тенничи ярим финалда айнан Надальга қарши баҳс олиб боради. Бугун Рафа Киргиосни мағлуб этиб, ярим финал чиптасини қўлга киритди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, Надаль ва Алькараз Индиан-Уэллс турнири бошланишидан аввал бирга машғулот ўтказиб, турнирга тайёргарликни биргаликда олиб боришганди. Бундан аввал теннисчилар ўзаро бир марта тўқнаш келишган. Ўшанда Madrid Open турнирининг 2-давраси доирасида бўлиб ўтган баҳс Надальнинг ғалабаси билан якунланганди. 

Надаль ва Алькараз ўртасидаги учрашув 20 март куни Тошкент вақти билан тунги 00:00 да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг