UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

02 авг 18:18
Янгиликлар

Велоспорт, Токио-2020

Амалдорларни танқид қилган енгил атлетикачи Европадан бошпана сўради. Уни Токиодан Минскка мажбуран олиб кетмоқчи бўлишди

Теглар :  Токио-2020
Беларуслик 24 ёшли енгил атлетикачи Кристина Тимановскаяни Токиодан мажбуран олиб кетмоқчи бўлишди.

У бу ерга Олимпиадада иштирок этиш учун келганди. Аммо уни Беларусь йўналишида Истанбулга олиб кетиши керак бўлган самолёт Япониядан усиз учиб кетган. 

Халқаро Oлимпия қўмитаси душанба куни ушбу спортчи Токиода хавфсизликда эканини маълум қилди. ХОҚ матбуот котиби  Марк Адамс махсус ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилишича, Тимановская тунни Токио аэропортидаги меҳмонхонада ўтказган, у шу ерда ёрдам сўраб полициячиларга мурожаат қилганди.

ХОҚ вакили БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари спортчи билан боғланганини қўшимча қилди. «У хавфсизликда эканига амин. Биз у билан кейинги қадамлар қандай бўлишини билиб олиш учун бугун тонгда ҳам гаплашдик. Биз уни эшитишимиз, у нима истаётганини тушунишимиз ва унинг қарорини қўллаб-қувватлашимиз керак», деган Адамс.

Аввалроқ Reuters агентлиги мухолифатдаги Беларусь спорт бирдамлиги фондидаги манбасига асосланган ҳолда Тимановская Австрия ёки Германиядан сиёсий бошпана сўрамоқчи экани ҳақида хабар тарқатганди.

Бундан ташқари, Тимановскаяга Чехия томонидан виза таклиф этилган. Чехия ички ишлар вазири Якуб Кулганек твиттердаги саҳифасида у, бош вазир Андрей Бабиш ва Чехия ТИВ раҳбари Ян Гамачек спортчига виза таклиф этиши, у мамлакатга келиши ва сиёсий бошпана сўраши мумкин бўлиши, бунинг учун Чехиянинг Токиодаги элчихонаси ёрдам кўрсатишга тайёрлиги ҳақида ёзганди.

Беларусь спорт бирдамлиги фонди директори Александр Опейкиннинг маълумот беришича, Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Павел Яблоньский Польша ушбу спортчига ёрдам бериш ва уни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Беларусь миллий олимпия қўмитаси якшанба куни Тимановская «руҳий ҳолати» туфайли Олимпиададаги иштирокини тўхтатишини маълум қилганди.

«Шифокорлар хулосасига кўра, беларуслик енгил атлетикачи Кристина Тимановскаянинг руҳий-психологик ҳолатидан келиб чиқиб, жамоа мураббийлар штаби томонидан спортчининг XXXII Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Ўз навбатида унинг 200 метрга югуриш ва 4х400 метр эстафетадаги иштироки бекор қилинди», дейилган Беларусь МОҚ расмий баёнотида.

Тимановскаянинг ўзи шифокорлар кўригида бўлмаганини айтган. «Бу тўғри эмас, мени шифокор кўргани йўқ», дея унинг сўзларини келтирган Беларусдаги спорт нашри Tribuna.com.

Тимановская мажбуран Токиодан олиб кетилаётгани ҳақида якшанба тонгида Беларусь спорт бирдамлиги фонди хабар берганди. «Беларусь миллий жамоаси вакиллари енгил атлетикачини депорт қилишмоқда, унга зудлик билан самолётга чипта олишган, энди буюмлари билан бирга аэропортга олиб келишган», дейилган хабарда.



Кейинроқ спортчи чиндан ҳам Токио аэропортига олиб борилгани маълум бўлди. ТАСС аэропорт вакили ва «Турк авиалиниялари» авиакомпаниясидаги манбаларига асосланган ҳолда Тимановскаяни олиб қайтиши керак бўлган самолёт Токиодан Истанбулга усиз учиб кетганини маълум қилди.


Reuters агентлигига интервью берган Тимановская Беларусга қайтмоқчи эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, у аэропортга олиб келингач шу ерда япон полициясига мурожаат қилган ва уни Минск томон олиб борувчи рейсга мажбуран чиқаришларининг олди олинган. «Мен Беларусга қайтмайман», дея таъкидлаган у. Спортчининг сўзларига кўра, якшанба тонгида мураббийлар штаби вакиллари унинг хонасига келиб, нарсаларини йиғиштириши кераклигини айтишган. Шундан кейин уни аэропортга олиб боришган.

Тимановская видеомурожаат билан ҳам чиқиш қилиб, унда Халқаро олимпия қўмитасидан вазиятга аралашишни сўради. «Мен Халқаро олимпия қўмитасидан ёрдам сўрайман. Менга босим ўтказилди. Мени ихтиёримга қарши равишда мамлакатдан олиб кетмоқчи бўлишди. Шу туфайли мен Халқаро олимпия қўмитасидан бу ишга аралашишни сўрайман», деган у.

Тимановская унга Олимпиадани нима учун тарк этиши кераклиги тушунтирилмаганини айтган. Спортчининг таъкидлашича, уни қолган беларуслик спортчиларга салбий таъсир кўрсатмаслик учун ортга қайтаришга қарор қилинган.

Кўп ўтмай ХОҚ ва Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси матбуотга Тимановская билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатилгани ҳақида маълум қилди. «У Ҳанэда аэропортидаги расмий муассасада ва ҳозирда Токио-2020 ташкилий қўмитаси вакиллари унинг ёнида бўлиб турибди. У бизга ўзини хавфсизликда ҳис қилаётганини билдирган», дея спорт амалдорларининг сўзларини келтирган «Франс Пресс» агентлиги.


Ўзи нима бўлганди?


Кристина Тимановская - беларуслик 24 ёшли енгил атлетикачи, у қисқа масофаларга югуриш (100 ва 200 метр) бўйича мусобақаларда иштирок этиб келади. Токио Олимпиадаси - унинг илк Олимпия ўйинлари.

30 июль куни у Инстаграмдаги саҳифасида беларуслик спорт амалдорларини танқид қилганди, маълум бўлишича, улар Тимановскаяни хабардор қилмасдан уни 4х400 метр эстафета баҳсларида иштирок этувчилар рўйхатига киритиб қўйишган.

«Маълум бўлишича, бизнинг «жуда зўр раҳбариятимиз» одатдагидек биз учун қарор қабул қилибди. Тестлари етарли бўлмагач, улар ҳаётидаги биринчи Олимпиадага келган қизчани қурбон қилишган ва мени эстафетага қўйишган. Класс, болалар! Баракалла!» дейилганди постда, айни вақтда бу пост ўчирилган.

Бунгача 4х400 метрга эстафетада югуриши керак бўлган уч нафар беларуслик енгил атлетикачи етарлича допинг-тест топширмагани сабабли Олимпиадага қўйилмаганди ва раҳбарият Тимановскаяни эстафетада иштирок этувчи жамоага киритишга қарор қилган. 

«Агар улар олдинроқ олдимга келиб, вазиятни тушунтиришганида ва мендан бу эстафетада иштирок этишга қанчалик тайёр эканимни сўрашганида, мен ҳеч қачон бундай реакция билдирмаган бўлардим. Аммо улар менга айтмасдан барчасини ҳал қилишди, мен бу маълумотга аниқлик киритмоқчи бўлганимда эса сўровимни эътиборсиз қолдиришди», дея ёзди кейинроқ Тимановская инстаграмида.

«Ишонинг, мен аввал ҳеч қачон 400 м масофага югурмаган бўлсам-да, мен жамоани ва қизларни қўллаб-қувватлаб, улар билан бирга йўлакка чиққан бўлардим. Аммо мен юқоридагилар бизни спортчи сифатида ҳурмат қилиши ва баъзида бизнинг фикр билан ҳам ҳисоблашиши керак деб ҳисоблайман», деган у.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг