UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0

25 фев 15:02
Янгиликлар

Таэквондо

Амман шаҳри Токио-2020 Осиё қитъаси саралашига мезбонлик қилади

Теглар :  Амман
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Токио-2020 Олимпиадаси учун Осиё қитъасининг саралаш турнири шу йилнинг май ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтишини тасдиқлади.

Ушбу мусобақа коронавирус пандемияси сабаб бир неча бор қолдирилганди. Аввалига саралаш баҳслари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтиши керак эди. 2020 йил февраль ойида ўтказилган онлайн овоз беришда Амман шаҳри мезбонликни қўлга киритганди. 

Аммандаги саралаш мусобақаси 2021 йилнинг 14-15 май кунларига белгиланди. 16 май куни эса паратаэквондочилар Паралимпиада йўлланмаси учун даянга чиқишади. 

Маълумот учун, ушбу саралаш мусобақасида Ўзбекистондан уч нафар таэквондочи (бир ўғил бола ва икки нафар қиз бола) иштирок эта олади. Мусобақа финалига чиққан спортчилар Токиодаги Олимпиадага йўлланма олишади. Ўзбекистонлик Никита Рафалович Олимпиада рейтинги асосида йўлланмани қўлга киритиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг