UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

03 ноя 19:00
Янгиликлар

Футбол

Анчелотти Хамесдаги ҳолатни Роналдо билан таққослади

"Эвертон" устози Карло Анчелотти ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг мавсум стартидаги ўйинлари ҳақида гапирди.

Мутахассис орада бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдони ҳам эслаб ўтди.

"Хамесни сотиб олганимизда ҳамма унинг жисмоний ҳолати ҳақида қайғурди, унинг бу борада Премьер-лигага мослашиб кета олиши ҳавотирга солди. Унда биринчи тўртта учрашувда нечта спринт (югуриш) бўлганини биласизми? Еттита! Самарали пас ва голлар унда спринтларида кўпроқ бўлди. Бу ерда нима ҳақида гапириш керак? Биз футболчидан майдонда нимани кутамиз?

"Милан"да ишлаганимда Роналдони олиб келганмиз. У клубга келганида вазни 100 кг эди. Биринчи ўйиндан олдин унга шундай дедим: "Сен биласанми, мен сени майдонга тушира олмайман. Сен вазн ташлашинг керак". У эса қуйидагича жавоб қайтарди: "Сиз майдонда мендан нима хоҳлайсиз? Гол уришимними ёки югуришимни? Агар майдонда югуришимни хоҳласангиз мени захирада қолдиринг, агар голни хоҳласангиз мени туширинг!"

Мен уни майдонга туширдим. У югурмади, лекин иккита гол урди. Хамес билан ҳам деярли шундай тарих", - дея Анчелоттининг сўзларини келтирди "France Football".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг