UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

25 май 10:31
Янгиликлар

Кураш

Андижонда белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди

22-23 май кунлари Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионларини тайёрлаган, спорт устаси, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони, вилоят белбоғли кураш федерациясида ижрочи директори сифатида узоқ йиллар фаолият юритиб, юзлаб шогирдлар тайёрлашга эришган марҳум Мамасоли Исмоиловнинг ёрқин хотирасига бағишлаб ташкил этилди. 

Халқаро турнирда белбоғли курашчиларимиздан ташқари қўшни Тожикистон ва Қирғиз Республикаси давлатларидан келган 200 нафарга яқин сара полвонлар 8 та вазн тоифасида ғолиблик йўлида бел олишди. 

Дастлаб халқаро мусобақаниг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Унда сўз олган Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда Андижон вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Рустам Тўрахоновлар марҳум Мамасоли Исмоиловнинг ҳаётлик чоғида белбоғли кураш спорт турини вилоятда ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари ҳақида тўхталиб ўтишди ҳамда мусобақа иштирокчиларига омад тилашди. 

Шундан сўнг турнирга старт берилди. Муросасиз ва қизғин тарзда ўтган беллашувларда асосан мезбонларнинг қўли баланд келди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Вазн тоифаси бўйича ғолиблар:

-57 кг: Камрон Ортиқов (Булоқбоши тумани)

-62 кг: Абдумалик Дилшодбеков (Олтинкўл тумани)

-68 кг: Ойбек Султонов (Асака тумани) 

-75 кг: Нусратбек Султонбоев (Олтинкўл тумани) 

-82 кг: Ҳусниддин Рўзиев (Олтинкўл тумани) 

-90 кг: Жасур Исроилов (Олтинкўл тумани) 

-100 кг: Ойбек Муҳамедов (Фарғона тумани) 

+100 кг: Аъзам Анваржонов (Олтинкўл тумани)

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг