UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 янв 07:22
Янгиликлар

Теннис

Андрей Рублёв Гонконгни забт этди

Теглар :  Андрей Рублев
Дунёнинг бешинчи ракеткаси Андрей Рублёв Гонконгда якунига етган ATP турнири ғолибига айланди.

Россиялик теннисчи Bank of China Hong Kong Tennis Open турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида роппа-роса 50-ўринда борган финляндиялик Эмил Руусувуорини икки сетда ҳам бир хил ҳисобда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувлардаги ҳисоб Рублёв фойдасига бўлиб турибди - 3:1.

Етмиш саккиз дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 5 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Рублёв қўшхатога йўл қўймади, Руусувуори бу кўрсаткич 4 тани ташкил қилди. Брейклар сони 2 га 0 кўринишида бўлди. 

Bank of China Hong Kong Tennis Open турниридаги муваффақиятли иштирок Рублёвга 250 рейтинг очкоси ҳамда $100,640 доллар мукофот пули келтирди. Бу россиялик учун фаолиятидаги 15-соврин бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг