UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 янв 08:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анвар Бойназаров бир йилдан сўнг қайтмоқда. Жанг санаси, манзили ва рақиб маълум + ПОСТЕР

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Анвар Бойназаров деярли бир йиллик танаффусдан сўнг яна жанг ўтказади.

Бойназаров 14 январь куни АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳрида ўтказиладиган LFA 121 турнирида америкалик Жон Фамга қарши октагонга кўтарилади. 28 ёшли Жон ҳисобида 4 ғалаба ва 2 мағлубият бор. 33 яшар Бойназаров эса ҳар иккала жангини ғалаба билан якунлаган. 

Маълумот учун, Анвар Бойназаров ўтган йилнинг март ойида АҚШнинг Флорида штатида ташкил этилган Cоmbat Night турнирида мезбон спортчи Роб Фуллерни муддатидан аввал нокаут эвазига мағлуб этган эди. 

LFA 121 турнирининг марказий жанги эса Аарон Маакензи (10-2-1) ҳамда Жошуа Жонс (11-5-0) ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг